Петронас – Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида жойлашган трансмиллий нефт ва газ компанияси[1]. Компания Малайзия давлатининг 1965-йилда қабул қилинган „Компаниялар тўғрисида“ги қонунига мувофиқ 1974-йил ташкил этилган. Компания 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади ва Малайзиядаги барча нефт ва газ ресурсларига эгалик қилади. Петронас компанияси 2022-йилда энг йирик глобал компаниялар рейтинги яъни „Фортуне Глобал 500“ йиллик рўйхатида 216-ўринни эгаллаган. Шунингдек, у 2020-йилда „Бентлей Инфраструcтуре 500“ рейтингида дунё бўйича 48-ўринни эгаллаган[2].

Петронас (Петролиам Насионал Берҳад)
Тури нефт компанияси
Мақоми амалда
Ишга тушган санаси 1974-йил 17-август
Асосчи(лар)и
  • Малайзия ҳукумати
  • Абдул Раҳман Яъкуб
  • Абдул Таиб Маҳмуд
  • Тенгку Разалеигҳ Ҳамзаҳ
Ишчилар сони 47,669 (2020)
Вебсайти петронас.cом

Компания нефт ва газни қазиб олиш ва ишлаб чиқаришдан бошлаб, нефтни қайта ишлаш, нефт маҳсулотларини сотиш ва тарқатиш, газни қайта ишлаш ва суюлтириш, газ қувури тармоғини бошқариш, суюлтирилган табиий газни сотиш, нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш, кемасозлик, автомобил муҳандислиги каби кенг кўламли нефт-газ хизматлари фаолиятлари билан шуғулланади. Компания Малайзия ҳукумати учун катта даромад манбаи бўлиб, 2015-2020 йилларда давлат бюджетининг даромадларининг 15 фоизидан кўпроғини ташкил қилган[3].

Тарихи

Компания қароргоҳи
Сабаҳ шаҳридаги қароргоҳ

1910-йилда Мири шаҳрида биринчи нефт қудуғи қазилган. Бу нефт қудуғи кейинчалик „Биг олд wомен“ номи билан танилган. 1929-йилда эса Брунейда нефт топилган. 1966-йилда қабул қилинган „Нефт қазиб олиш тўғрисида“ги қонун „Эххон“ ва „Шелл“ компанияларига нефт ҳудудларини ўрганиш ҳуқуқини берган. 1960-йилнинг охирида „Эссо“ ва „Cонтинентал Оил“ компанияларига Малайзия яриморолининг шарқий соҳилларидан нефт қидириш имтиёзлари берилган. 1974-йилга келиб Малайзия хом нефт ишлаб чиқариш ҳажми кунига тахминан 90,000 баррел (14,000 м³) дан 99,000 баррелгача (15,700 м³) етган.

Судандаги уруш бўйича айбловлар

2010-йил июн ойида Европа Судандаги нефт бўйича коалицияси (ЭCОС) „Тўланмаган қарз“ номли ҳисоботини нашр этди. Бунда Швеция, Австрия ва Малайзия ҳукуматларига Петронас, Фида Азиз, Лундин Петролеум ва ОМВ компаниялари 1997–2003 йилларда Жанубий Судан (ўша вақтда Судан)нинг 5А блокида фаолият олиб борган пайтда уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этилишида иштирок этганликлари тўғрисидаги айбловларни кўриб чиқиш талаб қилинган[4]. Ҳисоботда келтирилган жиноятлар орасида тинч аҳоли вакилларига қарши ҳужумлар, бошпаналарни ёқиб юбориш, мол-мулкини талон-торож қилиш, тинч аҳолини ўлдириш, болаларни ўғирлаш, қийноққа солиш ва мажбурий меҳнатга жалб этиш каби ҳолатлари қайд этилган. Компания иштирок этган консорсиум 5А блокида фаолият олиб борган пайтда тахминан 12,000 нафар аҳоли ҳалок бўлган ва 160,000 киши зўравонлик билан ўз ерлари ва уйларидан қувилган, шунингдек, кўплари мажбурий равишда кўчирилган. 1994 ва 2003-йилларда олинган сунъий йўлдош суратлари Петронаснинг Судандаги фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг ҳудуди кескин камайиши билан мос келганини кўрсатади[5].

2010-йил июн ойида Швеция халқаро жиноятлар бўйича давлат прокурори жиноят иши очди. 2016-йилда Лундин Петролеум раиси Иан Лундин ва бош директори Алекс Шнайтер терговда гумондор эканликлари ҳақида хабардор қилинди. Швеция ҳукумати 2018-йил октябр ойида давлат прокурорига иккита юқори даражали раҳбарларни жиноятда айблашга рухсат берди. 2018-йил 1-ноябрда Швеция прокуратура бошқармаси Лундин Петролеум АБ компаниясига инсониятга қарши жиноятлар учун 3,285 миллион СЕК (тахминан 315 миллион евро) миқдорида жаримага тортилишини маълум қилди.

2019-йил 23-май куни Гаагадаги Халқаро Ҳуқуқ бўйича Ассер институти томонидан „Корхоналарнинг инсон ҳуқуқларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши: Швециядаги Лундин иши“ конференсиясини ўтказди.

Манбалар

  1. ↑ Петронас cелебратес а милестоне (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-04-11 санасида архивланган) Тҳе Сун Даилй (6 Аугуст 2019). Ретриэвед он 2 Жуне 2020.
  2. ↑ „Бентлей Инфраструcтуре 500 Топ Оwнерс“. Бентлей. Қаралди: 2022-йил 15-январ.
  3. ↑ „Ратинг репорт: Петролиам Насионал Берҳад (ПЕТРОНАС)“ (2020-йил 11-декабр).
  4. ↑ Лау, Леслиэ. „Эх-Сараwак CМ сайс Келантан ҳас но ригҳт то оил роялтй“. Тҳе Малайсиан Инсидер (2010-йил 14-март). 2010-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-апрел.
  5. ↑ „Бид то нуллифй тҳе оил роялтй деал“. Даилй Эхпресс (2012-йил 26-сентябр). 2012-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-май.