Петрос Галактопоулос (юнонча: Πέτρος Γαλακτόπουλος; 1945-йил 7-июн; Афина, Греция) — грециялик спортчи. Спортнинг юнон-рум кураши тури бўйича мусобақаларда иштирок этган. Икки карра олимпия ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Европа чемпиони[1][2].

Петрос Галактопоулос
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Yunoniston bayrogʻi Греция
Таваллуд санаси 1945-йил 7-июн
Афина, Греция
Спорт
Қайси спорт Юнон-рум кураши

Таржимаи ҳоли

1960-йилда кураш билан шуғуллана бошлаган.

1964-йилда Токиода бўлиб ўтган ёзги олимпия ўйинларида 63 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган. Мусобақа низомига кўра, Соф мағлубият учун 4 та, очколар бўйича мағлубият учун 3 та, дуранг учун 2 та ва очколар бўйича ғалаба учун 1 та жарима очкоси тақдим этилар эди. 6 жарима очкоси тўплаган спортчи турнирдан четлаштирилган. 27 нафар курашчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Учинчи раундда тажрибали Имре Полйáк билан баҳсда соф мағлубиятга учраб, 19 ёшли Галактопоулос мусобақани тарк этган.

1965-йилги жаҳон чемпионатида еттинчи ўринни эгаллаган. Жароҳати сабабли дастлабки давралардаёқ мусобақани тарк этишга мажбур бўлган.

1967-йилда Ўрта ер денгизи ўйинларида кумуш медал соҳиби бўлган. 1968-йилда Европа чемпионатини ўн тўққизинчи ўринда якунлаган.

1968-йилда Мехико шаҳрида бўлиб ўтган ёзги олимпия ўйинларида енгил вазн тоифасида (70 килограммгача) иштирок этган. Турнир регламенти олдинги мусобақалар билан бир хил бўлган. Мусобақа жарима очколари тизимида ўтказилган. Лекин бериладиган очколар ўзгарган. Соф ғалаба учун жарима очколари белгиланмаган. Катта фарқ билан ғалаба учун 0,5, очколар бўйича ғалаба учун 1 очко, дуранг учун 2,5, рақибнинг яққол устунлигидаги мағлубият учун 3,5, ва соф мағлубият учун 4 жарима очко берилган. Аввалгидек, 6 тадан кўп жарима балли тўплаган курашчи турнирдаги иштирокини якунлаган. 1968-йилги олимпиадада 24 нафар курашчи ғолиблик учун баҳс олиб борган.

Манбалар

  1. ↑ „Петрос Галактопоулос Био, Стац, анд Ресулц | Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом“. 2009-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-октябр.
  2. ↑ „Датабасе | Унитед Wорлд Wрестлинг“. 2015-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-октябр.