Петёфи (Петоfi ) Шандор (1823-йил, 1-январ, Кишкёрёш — 1849.31.7, Фехередхаза) — венгер шоири. Лирикасида ватанпарварлик, оддий халқ турмуши ҳақидаги қайғуси етакчи ўринда. "Янош ботир" эпик достони (1844)да жасур, олийжаноб деҳқон йигитининг қийинчиликларни енгиб, мақсадга етишуви тасвирланган. "Йўлбарс ва сиртлон" (1845) драмаси, "Жаллоднинг арқони" романи (1846), "Сарой ва кулба" (1847), "Ҳаворий" (1848) достонлари ва бошқа асарларида исёнкор шоир туйғулари, меҳнаткаш халқнинг орзу, интилишлари акс этган. "Янош ботир" (1965) достони, "Танланган асарлари" (1973) ўзбек тилига таржима қилинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил