Peugeot
Пеугеот (ББ: /ˈпɜːʒоʊ/, АҚШ: /п(ж)уːˈʒоʊ/, фр) – бу Стеллантис компаниясига тегишли франсуз автомобил бренди[3][4][5].
| Файл:Пеугеот 2021 Лого.свг | |
| Тйпе | Шўба (корхона) (С.А.)[1] |
|---|---|
| Индустрй | Автомобил саноати |
| Фоундер | Арманд Пеугеот (компанияни автомобил саноатига олиб кирган шахс, 1896) |
| Фате | Мергед wитҳ Cитроëн ин 1976 то форм тҳе ПСА Гроуп |
Ареа сервед |
Глобал (АҚШ, Канада ва Шимолий Кореядан ташқари) |
Кей пеопле |
Линда Жаcксон (Бош ижрочи директор) |
| Продуcц | |
Продуcтион оутпут |
|
| Парент | Стеллантис |
| Дивисионс |
Пеугеот Спорт Cйcлес Пеугеот (формерлй) |
Ҳозирги Пеугеот компаниясидан олдинги оилавий бизнес 1810-йилда ташкил этилган[6]. Уни дунёдаги энг эски автомобил компанияларидан бири деб аташ мумкин[7]. 1858-йилнинг 20-ноябрида Эмил Пеугеот шер белгисига патент топширган. Арман Пеугеот (1849–1915) компаниянинг биринчи транспорт воситасини яратган. У буғ билан ҳаракатланадиган уч ғилдиракли велосипед эди. 1886-йилда компания Леон Серполлет билан ҳамкорлик қилади. Шундан сўнг 1890-йилда ички ёнув двигателига эга автомобил яратилади. Бу автомобил Панҳард-Даимлер двигателидан фойдаланган[8].
Пеугеот оиласи ва компанияси дастлаб Сочаух шаҳрида бизнесини бошлаган. Ҳозир ҳам Пеугеот ушбу шаҳарда катта ишлаб чиқариш заводига эга. Шунингдек, Пеугеот музейи ҳам шу шаҳарда жойлашган.
Пеугеот автомобиллари кўплаб халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Жумладан олтита „Европада йилнинг энг яхши автомобили“ мукофотини қўлга киритган[9]. Бренд моторспортда ҳам юз йилдан ортиқ вақт давомида муваффақиятга эришиб келмоқда. Жумладан 1913, 1916 ва 1919-йилларда Индианаполис 500 пойгаларида ғалаба қозонган. Пеугеот Спорт беш марта Жаҳон Раллй Чемпионатида (1985, 1986, 2000, 2001, 2002), етти марта Дакар Раллйси (1987, 1988, 1989, 1990, 2016, 2017, 2018) мусобақасида, уч марта Ле Манс 24 Соатлик Пойгасида (1992, 1993, 2009), икки марта Wорлд Эндуранcе Чампионшипда (1992, 1993), уч марта Интерконтинентал Раллй Чалленге Чемпионатида, икки марта Интерконтинентал Ле Манс Кубогида (2010, 2011) ва уч марта Пикес Пеак Халқаро Тоғ Кўтарилиш Мусобақасида (1988, 1989, 2013) ғалаба қозонган.
Тарих
Дастлабки ишлаб чиқариш

Франсиянинг Валентигне, Монтбéлиард, Франче-Cомтé шаҳридаги Пеугеот оиласи 1810-йилда ишлаб чиқариш бизнесини пўлат қуйиш билан бошлади. Тез орада улар арралар ишлаб чиқаришга киришди. Кейин бошқа қўл асбобларини ясашди. Оила тахминан 1840-1842-йилларда эса қаҳва майдалагичларини ишлаб чиқара бошлади. 1874-йилда қалампир майдалагичлари, тахминан 1880-йилда эса велосипедлар ишлаб чиқаришга ўтди[10].
Компаниянинг транспорт воситалари бозорига кириб келиши пўлат симлар ишлатиладиган cринолин кўйлаклари сабабли бошланди. Бу эса соябон рамкалари, ўқ, сим ғилдираклар ва велосипедлар ишлаб чиқаришга туртки берди[11]. Арманд Пеугеот 1882-йилда ўзининг „Ле Гранд Би“ деб номланган велосипедини тақдим этди. Шу билан бирга бошқа турдаги велосипедларни ҳам ишлаб чиқарди[12].
Компаниянинг дастлабки логотипи ўқда юриб кетаётган шерни тасвирлаган. Бу Пеугеот арраларининг тезлик, куч ва мослашувчанлигини ифодалаган[13]. 1926-йилда компания автомобил ва мотоцикл компанияси билан велосипед компанияси иккига бўлди. Аммо Cйcлес Пеугеот оилавий компанияси ХХ аср давомида велосипед ишлаб чиқаришда давом этди. Кейинчалик, велосипед бренди бошқа компанияларга сотиб юборилди. Оилавий компания бўлган Пеугеот Савеурс ҳозир ҳам майдалагичлар ва бошқа ошхона анжомларини ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда[14].
Дастлабки моторли транспорт воситалари
Арманд Пеугеот автомобилларга эрта қизиқиш билдирган. Готтлиэб Даимлер ва бошқалар билан учрашгандан сўнг, автомобилларнинг самарадорлигига ишонган. Биринчи Пеугеот автомобили, Лéон Серполлет томонидан ишлаб чиқилган уч ғилдиракли, буғ билан ишлайдиган машина эди. Бу автомобил 1889-йилда ишлаб чиқарилган. Ундан фақат тўртта нусха тайёрланган[15]. Буғ билан ишлайдиган транспорт воситалари оғир ва катта ҳажмли бўлиб, узоқ вақт қиздиришни талаб қилган.
1890-йилда Даимлер ва Éмиле Левассор билан учрашгандан сўнг, Арманд буғ энергиясидан фойдаланишни тўхтатган. Даимлер лицензияси асосида Панҳард томонидан ясалган тўрт ғилдиракли ички ёнув двигателига эга автомобил ишлаб чиқарилган. Бу автомобил ўз замонасидаги кўплаб автомобиллардан кўра ривожланган эди. У Уч нуқтали осма тизими ва сирпанувчи узатма механизми билан жиҳозланган эди[16]. Шундай автомобиллардан бири ёш Алберто Сантос-Думонтга сотилган ва у автомобилни Бразилияга экспорт қилган[17].
Шундан сўнг кўплаб бошқа автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди. 1892-йилда 29, 1894-йилда 40, 1895-йилда 72, 1898-йилда 156 ва 1899-йилда 300 та автомобил ишлаб чиқарилган[15]. Дастлабки моделларга „тур“ рақамлари берилган. Пеугеот бензин билан ишлайдиган автомобилларга резина шиналар (қаттиқ, пневматик бўлмаган) ўрнатган биринчи ишлаб чиқарувчи эди.
Оиладаги келишмовчиликлар туфайли Арманд Пеугеот 1896-йилда Соcиéтé дес Аутомобилес Пеугеот компаниясини ташкил қилган. Аммо 1910-йилда у яна оила бошқарувидаги Пеугеот велосипед ва мотоцикл бизнеси билан бирлаштирилган[18].
Пеугеот автомобил пойгаларида илк кашшофлардан бири бўлган. Алберт Лемаîтре Париж–Руэн пойгасида 3 от кучига эга Пеугеот автомобилида ғалаба қозонган. Бошқа бешта Пеугеот ҳам асосий пойгада қатнашган ва барчаси пойгани муваффақиятли якунлаган. Лемаîтре буғ билан ишлайдиган автомобилга эга бўлган Cомте де Диондан 3 дақиқа 30 сония орқада қолиб пойгани тугатган. Аммо Cомте де Дион расмий мусобақада иштирок эта олмаган[19].
Учта Пеугеот автомобили Париж–Бордо–Париж пойгасида қатнашган. Аммо ўртача тезлик 20,8 км/соат (12,9 миля/соат) бўлишига қарамай[20] улар Панҳард автомобилига пойгани ютқазган[21]. Улар 31 500 франк мукофотни қўлга киритган[20]. Бу пойгада Мичелиннинг пневматик шиналари ҳам илк бор ишлатилган[22] ва улар Пеугеотга ўрнатилган эди. Аммо шиналар етарлича бардошли бўлмаган[19]. Шунга қарамай, автомобиллар ҳали ҳам ташқи кўринишидан от-аравасиз воситаларга ўхшарди. Автомобил рул ўрнига тутқич билан бошқарилган.
1896-йилда биринчи Пеугеот двигателлари ишлаб чиқарилган ва энди бизнес Даимлерга боғлиқ бўлиб қолмаган. Ригоулот томонидан ишлаб чиқилган биринчи двигател 8 от кучига (6,0 кВт) эга бўлиб, Тйпе 15 автомобилининг орқасига ўрнатилган[22]. Бу двигател Рочет-Счнеидер томонидан ишлаб чиқарилган нусха асосида яратилган[22]. Кейинги йилларда кўплаб ўзгартиришлар киритилнган. Двигател Тйпе 48 моделида олд томонга ўтказилган ва тез орада автомобил капоти остига жойлаштирилган. Рул эса Тйпе 36 моделида ўрнатилган. Компания автомобиллари замонавий автомобилларга ўхшай бошлаган.
Манбалар
- ↑ „Приваcй нотиcе“. Аутомобилес Пеугеот. Қаралди: 2023-йил 3-июл.
- ↑ „Фаҳрберичт Пеугеот 305“ [Пеугеот 305 тест дриве]. Ауто Мотор унд Спорт (немисча). № 23. Стуттгарт: Вереинигте Мотор-Верлаг ГмбҲ & Cо КГ. 1977. 70–78-бет.
- ↑ Чаудҳарй, Уткарш „Пеугеот 408 ГТ, оур 7тҳ cар ин Дубаи: Инитиал оwнершип эхпериэнcе“. Теам-БҲП.cом (2023-йил 17-октябр). Қаралди: 2024-йил 20-январ.
- ↑ „ПЕУГЕОТ Аппоинц Аccентуре Сонг ас Глобал Cреативе Агенcй оф Реcорд“. Неwсроом (2023-йил 6-ноябр). Қаралди: 2024-йил 20-январ.
- ↑ Wоод, Том „Аутономоус Пеугеот Э-Легенд cонcепт ис тҳе cар оф тҳе футуре“. Суперcар Блондиэ (2024-йил 19-январ). Қаралди: 2024-йил 20-январ.
- ↑ „Ҳисторй оф тҳе Пеугеот фамилй, пионеэрс оф тҳе Френч индустрй“. www.пеугеот.cом. 2017-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-май.
- ↑ „9 Олдест Cар Cомпаниэс ин тҳе Wорлд“. Олдест.орг (2017-йил 25-октябр). Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ Дарке, Паул. „Пеугеот: Тҳе Олдест оф Тҳем Алл“, ин Wард, Иан, эхеcутиве эдитор. Wорлд оф Аутомобилес (Лондон: Орбис, 1974), Волуме 15, п.1683.
- ↑ „Пеугеот 208 wинс 2020 Эуропеан Cар оф тҳе Еар аwард“ (2020-йил 2-март). Қаралди: 2023-йил 24-март.
- ↑ Георгано, Г. Н. Cарс: Эарлй анд Винтаге, 1886-1930. (Лондон: Гранге-Универсал, 1985), п.22.
- ↑ Дарке, Паул. „Пеугеот: Тҳе Олдест оф тҳем Алл“, ин Нортҳей, Том, эд. Тҳе Wорлд оф Аутомобилес (Лондон: Орбис Публишинг, 1974), Волуме 15, п.1682.
- ↑ „Лес Моулинс Пеугеот, л'аллианcе ду десигн эт де л'ингéниоситé“. Пеугеот Савеурс.
- ↑ „Пеугеот лаунчес а десктоп сcулптуре оф иц неw бранд амбассадор“. Пеугеот (2018-йил 27-сентябр). 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-январ.
- ↑ „Теам Пеугеот Тоталенергиэс шуффлес дривер паcк фор 2024“. 24ҳ-леманс.cом. Қаралди: 2024-йил 20-январ.
- ↑ 15,0 15,1 Георгано, п22.
- ↑ Дарке, п.1683.
- ↑ Wйкеҳам, П. Сантос-Думонт: а Студй ин Обсессион. Лондон: Путнам. 1962. пп.30-1
- ↑ Wаткинс, Гарй „Пеугеот унвеилс тwеакед 2024 WЕC лине-уп“. Моторспорт.cом (2024-йил 19-январ). Қаралди: 2024-йил 20-январ.
- ↑ 19,0 19,1 Георгано, п.22.
- ↑ 20,0 20,1 Георгано, п.20.
- ↑ Дарке, п.1684. Тҳе Панҳардс wере дисқуалифиэд фор беинг тwо-сеатерс. Георгано, п.22.
- ↑ 22,0 22,1 22,2 Дарке, п.1684.