Пейрав Сулаймоний (тожикча: Пайрав Сулаймонӣ; 1899-йил 15-апрел, Бухоро, Туркистон вилояти — 1933-йил 9-июн, Сталинобод), асл исми Отажон Сулаймоний ( тожикча: Отаҷон Сулаймонӣ) — тожик ва совет шоири, носир, ёзувчи ва таржимон. Анъанавий тожик шеърий ўлчовларининг ислоҳотчиси.

Пейрав Сулаймоний
Таваллуди
Отажон Сулаймоний

1899-йил 15-апрел
Вафоти 1933-йил 9-июн (34 ёш)
Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР
Тахаллуси Пейрав Сулаймоний
Касби шоир, носир, адабиёцҳунос, таржимон
Ижод қилган тиллари тожик, рус
Фуқаролиги Бухоро амирлиги → БНСР →  СССР
Фаолият йиллари 1914—1933-йиллар

Биографияси

Отажон Сулаймоний 1899-йил 15-апрелда Бухоро амирлигининг пойтахти Бухоро шаҳрида таниқли савдогар оиласида туғилган. Бошланғич таълимни Бухоро ва Марв (ҳозирги Марв) мадрасаларида олган. 1916—1917-йилларда Когон рус мактабида таҳсил олган. Бухородаги инқилобни қўллаб-қувватлаган, баъзи маълумотларга кўра, ёш бухоролик бўлган, Бухорода инқилоб бўлиб, Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил этилгандан сўнг, 1921—1922-йилларда Афғонистон Амирлигининг пойтахти — Кобулдаги БХСР ваколатхонасида иккинчи котиб бўлиб ишлаган. Афғонистондан қайтгач, Самарқандга келиб қўним топган, ижод билан шуғулланган, давлат нашриётида муҳаррир, таржимон бўлиб ишлаган. Кейинчалик Тожикистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди.

1933-йил 9-июнда Самарқандда 34 ёшида вафот этди[1]. Самарқандда, Хазрат-Хизр қабристонида, Нуриддин Басир мақбараси, Хазрат-Хизр масжиди ва Мухсумбобо мақбараси ёнида дафн этилган.

Уйланган. Қизи — Гулчеҳра Сулаймоний (1928 — 2003) — шоира, СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Тожикистон халқ шоири.

Ижоди

15 ёшида шеър ёзишни бошлаган. Кўп байт ва ғазалларни ёд ола бошлади. Адабиётга инқилобдан кейинги дастлабки йилларда кириб келган ва ижоди 20-йиллар охирида амалга оширилган ижтимоий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган тожик ёзувчи ва шоирлари авлодига мансуб эди. Шоирлар Абулқосим Лаҳутий (1887—1957), Садриддин Айний (1878—1954) ва Пейрав Сулаймоний номлари пантуркизмнинг миллатчилик ғоялари таъсирини енгиб ўтган тожик совет адабиётининг туғилиши билан боғлиқ.

Сиёсий шеърият билан дебют қилган. Дастлабки мисраларида Бухородаги инқилоб ҳақида ижод қилган[2]. 1920-йилларнинг иккинчи ярмида В. В. Маяковский анъаналарини ижодий ўзлаштириб, тожик совет адабиётига киритиб, социалистик қурилиш, аёллар озодлиги ва халқларнинг мустамлакачиликка қарши кураши ҳақида ёзган. „Ду ҳуҷум“, „Ба Ҷамъияти Ҳилоли Аҳмар“, „Якуми Май ва МОПР“, „Асира ё худ исён“ каби шеърлари янги ҳаёт, кундалик ўзгаришларни ҳикоя қилади. „Адабиёт гуллари“ номли илк шеърий тўплами 1931-йилда нашр этилган. Пейрав лирикаси долзарб, ҳаракатчан, катта ҳиссий кучга эга. Шоирнинг сатирик-танқидий асарлари „Шашпардар“ тахаллуси билан нашр этилган. Пейрав Сулаймонийнинг „Гуландам“ қиссаси, тугалланмаган „Эшғоқ дўхтар Чингиз“ романи каби насрий асарлари ҳам бор. 1924-йилдан кейин ёзилган барча шеърлари асосан ишқий мавзуда. П.Сулаймоний Эроннинг Машҳад шаҳрида ҳам маълум вақт яшаган. Садриддин Айний „Намунаи адабиёти тоҷик“ га (1926) Пайрав шеърларидан намуналар киритиб, унга юксак баҳо берган.

Рус ва совет муаллифлари, жумладан Н. В. Гогол („Терговчи“ романи), А.Сеафимович („Темир оқим“), Д.Фурманов, тилшунос олим Э.Поливанов ва бошқаларнинг асарларини тожик тилига таржима қилиш билан шуғулланган. Унинг бир қатор шеърлари рус, ўзбек ва бошқа тилларга таржима ва нашр этилган. Пайрав Сулаймонийнинг илк шеъри 1916-йилда ёзилган. 17 йиллик фаолияти давомида у бор-йўғи учта китобини нашр эттирган. 1931-йилда унинг „Шукуфаи адабиёт“ номли биринчи тўплами араб тилида нашр этилган. 1931-йилда унинг „Тахти хунин“ қиссаси алоҳида китобча ҳолида нашр этилган, бу ҳам араб тилида ёзилган эди[3]. 1932-йилда унинг „Шеърҳо“ деб номланган яна бир тўплами нашр этилди. Пайравнинг вафотидан кейин чоп этилган биринчи китоби 1934-йилда нашр этилган „Маҷмӯаи шеърҳо“дир. „Маҷмӯаи шеърҳо“ни чоп эттиришда дўсти Раҳим Ҳошим бош-қош бўлган. Китобнинг таҳрир ҳай’ати таркибига Садриддин Айний ҳам киритилган. Маълумки, Раҳим Ҳошим устоз Айнийнинг йўл-йўриқ ва маслаҳати билан бу ишни қилган. Таҳририят номи тилга олиниб, ўша саҳифанинг четига „Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Кенгаши Самарқанд бўлими ташаббуси билан тўпланган“ деб ёзилган. „Маҷмӯаи шеърҳо“га 62 шеъри киритилган. Пейрав Сулаймонийнинг яна бир китоби „Қадам ба панҷсолаи дуввум“ ҳам 1934-йилда вафотидан кейин нашр этилган. Шоир архивида ушбу тўпламнинг машинкаси сақланмоқда. Ушбу китоб 45 шеърни ўзида жамлаган.

Сулаймоний дарсликлар ёзишда ҳам қатнашган. Унинг асарлари тўлиқ тўпланиб, нашр этилмаган. Пейрав Сулаймоний Самарқанд, Душанбе ва Тошкентдаги Тожикистон газета ва журналлари билан узлуксиз ҳамкорлик қилган.

Танланган библиография

  • „Шукуфаи адабиёт“ (1931-йил)
  • „Қадам ба панжсолаи дуввум“ (1934-йил)

Манбалар

  1. ↑ Пайрав Сулаймонӣ
  2. ↑ „СОЛАЙМĀНИ, Āтажāн Пейроw“. ЭНCЙCЛОПÆДИА ИРАНИCА. Қаралди: 2023-йил 16-июл.
  3. ↑ Ираж Башири. [ҳттпс://www.ангелфире.cом/рнб/башири/ТажикФигурес/ТажикФигурес.пдф ПРОМИНЕНТ ТАЖИК ФИГУРЕС ОФ ТҲЕ ТWЕНТИЭТҲ CЕНТУРЙ] (инглизча). Душанбе, Тажикистан 2002 — 314-бет. 

Адабиётлар

  • Буюк Совет Энциклопедияси. — М.: Совет Энциклопедияси. 1969-1978-йиллар.
  • Адабий энсиклопедик луғат. — М.: Совет Энциклопедияси. В. М. Козҳевников, П. А. Николаэв томонидан таҳрирланган. 1987-йил.
  • Тожик совет адабиёти тарихи очерк, М., 1961, бет. 48-53, 88-91;
  • Табаров С., Пайрав Сулаймоний, Душанбе, 1962.
  • Статя основана на материалах 1929-1939-йиллардаги „Адабий энсиклопедия“ материалларига асосланган.

Ҳаволалар