Пейвесте хоним (усмонли туркча: پیوسته خانم‎‎ – „суҳбатни яхши кўрувчи“; туғилган пайтидаги исми малика Ҳадича Робия Эмуҳвари; 1873-йил 10-майда туғилган – тах. 1943-йилда вафот этган) – Усмонийлар давлати султони Абдулҳамид ИИ нинг хотинларидан бири.

Пейвесте хоним
Туғилиши Робия Эмуҳвари
1873-йил 10-май
Пицунда, Грузия, Россия империяси
Вафоти тах. 1943 (ёши 69–70)
Мурод хиёбони, Париж, Франсия
Дафн этилган жой
Бобини қабристони, Париж
Турмуш ўртоғи
Абдулҳамид ИИ
(турм. 1893; ваф. 1918)
Фарзандлари Шаҳзода Абдураҳим Ҳайрий
Тўлиқ номи
туркча: Пейвесте Ҳанıм
усмонли туркча: پیوسته خانم‎‎
Уй Эмуҳвари (туғилганда)
Усмонли (турмуш орқали)
Отаси Усмон Эмхаа
Онаси Ҳесна Çаабалурҳва
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Пейвесте хоним 1873-йил 10-майда Абхазиянинг Пицунда шаҳрида туғилган. Туғилганида унга Ҳадича Робия исми берилган[1][2]. У абхаз князлар сулоласи Эмуҳварининг аъзоси бўлган[2]. Отаси княз Усмон Бей Эмуҳвари[2], онаси эса абхазиялик малика Ҳесна хоним Çаабалурҳва эди[3]. Пейвесте хонимнинг княз Ҳасан Бей, княз Сулаймон Бей исмли икки акаси[1], малика Нурҳаёт хоним[4][5] ва малика Эмине Маҳшареф хоним (1871–1920) исмли икки опаси бўлган. Пейвесте хоним бўйи баланд, яшил кўзли ва қўнғир-қизил сочли аёл бўлган[3].

1877-йилда Усмон Бей Рус–Турк урушида қатнашиш учун кўнгиллар сафига кирган. У хотини ва болаларини Истанбулга олиб бориб, уларни Ҳесна хонимнинг амакиваччаси Давуд Бейнинг парваришига топширган. Сўнг Абхазияга қайтиб, урушда ҳалок бўлган[3].

Давуд пошонинг сарой хизматида бўлган хотини Мерем хоним бева қолган Ҳесна хоним ва унинг қизларини амакиваччаси, султон Абдулҳамиднинг биринчи хотини Назикеда Кадıнга тақдим этишга қарор қилган[6]. Назикеда қизларни хизматига қабул қилган ва Ҳадича Робиянинг исмини Пейвесте деб ўзгартирган[7].

Никоҳи

Пейвесте хоним султон Абдулҳамид билан 1890-йилда танишган ва 1893-йилда Йıлдıз саройида унга турмушга чиққан[1]. Шундан сўнг унга „Учинчи Иқбол“ унвони берилган[8]. 1894-йил 14-августда[9] уларнинг никоҳидан 1 йил ўтиб, Пейвесте хоним ягона ўғли Шаҳзода Абдураҳим Ҳайрийни дунёга келтирган. Ўғли туғилгач, унга чиройли бир уй совға қилинган, шаҳзода султон Абдулҳамид ҳукмронлиги даврида ўша ерда яшаган. 1897-йилда Пейвесте иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган, бироқ ҳомиласидан айрилган[1]. Султон Абдулҳамид кейинчалик уни Йıлдıз саройи боғларидаги кўшклардан бирига жойлаштирган. Пейвесте хоним унинг севимли хотинларидан бири бўлган, султон Абдулҳамид ИИ унга ҳурмат ва ҳайрат билан муносабатда бўлган. Шу сабабли, одатда, фақат сулоланинг қон қариндошларига бериладиган Усмония орденини Пейвесте хонимга тақдим этган[10].

1909-йил 27-апрелда султон Абдулҳамид тахтдан ағдарилган ва Салоникига сургун қилинган[11]. Пейвесте хоним ва ўғли ҳам бир муддат унга ҳамроҳ бўлган, бироқ 1910-йилда Истанбулга қайтиб[8], Şиşлидаги Бüйüкдере хиёбонида бир сарой сотиб олган[12]. У эрда Пейвесте хоним султон Абдулҳамиднинг аёлларидан бири Сазкар хоним билан бирга яшаган. Пейвеста хоним эрининг аёллари ичида Сазкар хонимни қадрлаган. Шаҳзода Абдураҳим Ҳайрий ҳам шу яқин атрофда яшаганлиги сабабли тез-тез уларникига келиб турган. 1912-йилда Салоники Юнонистон таркибга ўтгач, Абдулҳамид ҳам Истанбулга қайтган ва Бейлербейи саройига жойлаштирилиб, 1918-йилда ўша ерда вафот этган[13].

Бева қолиши ва ўлими

Султон Абдулҳамиднинг вафотидан сўнг Пейвесте хоним Фотиҳ туманидаги Садорат саройига жойлашган[14]. 1918-йил 30-майда Пейвесте хоним Йıлдıз саройининг ҳарамида Австрия императори Карл И нинг рафиқаси, Боурбон-Парма сулоласидан бўлган императриса Зита билан учрашган. Императриса Зита Истанбулга эри билан бирга ташриф буюрган эди[15].

1924-йил март ойида Усмонийлар сулоласи аъзоларининг сургун қилиниши чоғида Пейвесте хоним ўғлига ҳамроҳ бўлиб Парижга кетган[16]. 1925-йил 14-январда у машҳур турк яҳудий ҳуқуқшуноси Сами Гüнзбергга ишончнома берган. Ушбу ишончнома орқали унга Абдулҳамид томонидан қолдирилган, Туркия ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган бинолар, ерлар, конлар ҳамда имтиёзларни ноқонуний эгаллаб олган шахслардан қайтариб олиш ваколати берилган[17].

Пейвесте хоним Şиşлидаги саройини сотиб, шу пул ҳисобига Мурод хиёбонида бир квартирада фаровон ҳаёт кечирган[12]. У 1944-йилда вафот этган ва Париждаги Бобини қабристонига дафн қилинган[16].

Фарзандлари

Исми Туғилган санаси Вафот санаси Изоҳлар
Шаҳзода Абдураҳим Ҳайрий 1894-йил 15-август[18][8] 1952-йил 1-январ[18][8] Икки марта уйланган, бир ўғил ва бир қиз фарзанди бўлган

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Аçба 2004, с. 28.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Акйıлдıз, Али. Сон Дöнем Османлı Падиşаҳларıнıн Никâҳ Меселеси, 2018 — 696-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Аçба 2004, с. 23.
  4. ↑ Гüнай Гüнайдıн. Ҳаремин сон гüллери. Мевсимсиз Яйıнларı, 2006 — 82 н. 64-бет. ИСБН 978-9944-987-03-5. 
  5. ↑ Аçба 2004, сс. 53, 55.
  6. ↑ Аçба 2004, сс. 23–24.
  7. ↑ Аçба 2004, с. 25.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Улуçай 2011, с. 250.
  9. ↑ Бей, Меҳмет Сüррея. Османлı девлетинде ким кимди, Волуме 1. Кüğ Яйıнı, 1969 — 125-бет. 
  10. ↑ Аçба 2004, с. 29.
  11. ↑ Ҳалл, Ричард C.. Wар ин тҳе Балканс: Ан Энcйcлопедиc Ҳисторй фром тҳе Фалл оф тҳе Оттоман Эмпире то тҳе Бреакуп оф Югославиа. АБC-CЛИО, Оcтобер 9, 2014 — 1–2-бет. ИСБН 978-1-610-69031-7. 
  12. ↑ 12,0 12,1 „АЗ КАЛСИН ҲАЛİФЕ ОЛАCАКТИ“. экрембуграэкинcи.cом (2012-йил 22-август). Қаралди: 2021-йил 12-январ.
  13. ↑ Паррй, Милман; Лорд, Алберт Б.. Сербоcроатиан ҳероиc сонгс, Волуме 1. Ҳарвард Университй Пресс, 1979 — 371-бет. 
  14. ↑ Акйıлдıз, Али. Сон Дöнем Османлı Падиşаҳларıнıн Никâҳ Меселеси, 2018 — 701-бет. 
  15. ↑ Аçба 2004, с. 56.
  16. ↑ 16,0 16,1 Аçба 2004, с. 30 н. 12.
  17. ↑ Карк, Рутҳ; Франтзман, Сетҳ Ж.. "Оне оф тҳе мост спеcтаcулар лаwсуиц эвер лаунчед": Абдüлҳамид'с ҳеирс, ҳис ландс анд тҳе ланд cасе ин Палестине, 1908-1950, 2010 — 138-бет. 
  18. ↑ 18,0 18,1 Османоğлу 2000, с. 263.

Адабиётлар