Phoebe Bridgers
Пҳоэбе Луcилле Бридгерс (1994-йил 17-августда туғилган) — америкалик қўшиқчи ва қўшиқ муаллифи. Унинг индиэ фолк мусиқаси одатда акустик гитара ва электроник инструментлар атрофида оҳангдор лирик мавзуларга эга. У ўн бир номинация бўйича тўртта Граммй мукофотига сазовор бўлган.
Пҳоэбе Бридгерс | |
|---|---|
|
Бридгерс Гластонбурй Фестивал 2022да | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
1994-йил 17-август Пасадена, Cалифорниа, У. С. |
| Жанрлар | |
| Чолғулар |
|
| Фаолият йиллари | 2007-бугунги кунгача |
| Лейбллар | |
| Гуруҳлари | Бойгениус |
| Собиқ гуруҳлари | |
| Веб-сайт | пҳоэбефуcкингбридгерс.cом |
Бридгерс Калифорниянинг Пасадена шаҳрида туғилган ва ёшлигидан мусиқа ижро этган. У Слоппй Жена гуруҳининг аъзоси эди. У 2017-йилда ўзининг дебют яккахон албоми ҳисбланган Странгер ин тҳе Алпсни, ундан кейин 2020-йилда Пунишер албомини чиқаради ва иккаласи ҳам танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлади. Пҳоэбе Луcилле Бридгерс шунингдек Бойгениус супергуруҳининг аъзоси бўлиб, гуруҳ билан 2018-йилда Бойгениус деб номланган дебют Мини-албомни, сўнгра 2023-йилда яна бир мини-албомни чиқарган. У шунингдек, „Бригҳт Эес“ гуруҳидги Cонор Оберст билан Беттер Обливион Cоммунитй Cентер аъзоси эди. у билан бирга битта албом ва иккита сингл чиқарди.
Бридгерс Тайлор Сwифт, тҳе 1975 гуруҳи аъзоси Маттй Ҳеалй, Муна, СЗА, Кид Cуди, Чристиан Леэ Ҳуцон, Шаме, анд тҳе Натионал каби турли санъаткорлар билан ишлаган. Бридгерс прогрессив сиёсий қарашларга эга ва турли сабабларга кўра ҳимоя қилган ва ҳайрия тадбирларида иштрирок этган.
Ёшлиги
Пҳоэбе Луcилле Бридгерс 1994-йил 17-августда Калифорниянинг Пасадена шаҳрида туғилган[1][2]. Унинг онаси Жамиэ кўчмас мулк ва стенд-комедияда ишлаган, отаси эса кино ва телевизор декорацияси қурувчиси эди. Унинг Жаcксон исмли укаси бор[1]. Ота-онаси у 19 ёшлигида ажрашишган[3]. Бридгерс Пасаденада катта бўлган, лекин болалигининг бир қисмини Калифорниянинг Укиаҳ шаҳрида ўтказган[1][4]. Болалигида у Пасадена деҳқон бозорида савдо қилиб, қўшимча пул ишлай бошлайди[3]. 13 ёшида гитара чалишни бошлаган[1]. Сеқуояҳ Счоолни тугатгандан сўнг, у 2009-йилда Лос-Анжелес округи ўрта санъат мактабида вокал жазз бўйича ўқишни бошлайди[5][6]. Кейинчалик у Бостондаги Берклеэ Cоллеге оф Мусиcга қабул қилинади, аммо кейинчлалик ўқишни ташлайди[7].
Фаолияти
2014—2018: Илк уринишлар ва Странгер ин тҳе Алпс
Бридгерс ўрта мактабда ўқиб юрганида ҳам Эинстеинъс Диртй Сеcрет ва Слоппй Жане каби турли гуруҳларнинг аъзоси бўлган ва Лос-Анжелес бўйлаб тез-тез яккахон сифатида куйлаган[8][9]. Ўз карерасига эътибор қаратиш учун коллежга бормасликка қарор қилади. Бридгерснинг ЛА мусиқа саҳнасида ўсиб бораётган иштироки унинг продюсери Тонй Берг билан дўстлашишига олиб келди ва у Бридгерснинг биринчи албомида бепул продюсерлик қилган[10]. Слоппй Жане билан Аппле реклама ролигида ўйнаш унга молиявий эркинликни таъминлайди, шунинг учун у биринчи навбатда ўз ёзувини тўлдиришни ва кейин уни Лейблга сотишни режалаштиради[11]. Бу унга Странгер ин тҳе Алпсда бўладиган қўшиқларни яратиш учун кўпроқ вақт ва ижодий эркинлик берди. Тахминан ўша пайтда Бридгерс америкалик қўшиқчи-қўшиқ муаллифи Рян Адамс билан ўзаро ҳамкорлар орқали учрашди ва унинг ПАХ АМ лейбли остида Киллер мини-албомини чиқаради[12][13][14][15][16]. Бридгерс, шунингдек, Жулиэн Бакерни Шарқий қирғоқ бўйлаб 2016-йилги сафарида қўллаб-қувватлайди[17][18].
2017-йил январ ойида Бридгерс „Смоке Сигналс“ синглини чиқаради ва Cонор Оберстни Европа гастролларида бўлади[19]. Иккаласи бир йил аввал ёзда Оберст томонидан Лос-Анжелесдаги Боотлег театрида уюштирилган махфий кўргазмада учрашишган. У ва унинг „Бригҳт Эес“ гуруҳидаги шериги Мике Могис „Странгер ин Алпс“га вокал ва продюсерлик қилишда ҳисса қўшишган[20]. Бридгерс Тҳе Жой Формидабле ва Рян Адамс гуруҳига АҚШдаги гастролларига қўшилади. У кейин 2017-йил март ойида Соутҳ бй Соутҳwестда куйлаган[19]. Бридгерс 2017-йил июн ойида мустақил Деад Оcеанс лейбли билан шартнома имзолайди.
Пҳоэбе Бридгерс 2017-йил сентабр ойида ўзининг „Странгер ин тҳе Алпс“ дебют студиявий албомини чиқарган ва танқидчилар олқишига сазовор бўлган[21][22]. Албом Тонй Берг, Этҳан Груска ва Роб Мус томонидан продюсерлик қилинган бўлиб, уларнинг барчаси Бридгерс билан доимий ҳамкорларга айланишган[23]. Албомни тарғиб қилиш учун Бридгерс CБС Тҳис Морнинг ва НПР Тинй Деск телеканалларида чиқиш қилган[24]. Ёзувдаги кўплаб қўшиқлар 2018-йил давомида Сwитчед ат Биртҳ, Cастле, Бурден оф Трутҳ, Летҳал Wеапон ва Тринкец, каби кўплаб телевизион кўрсатувларда намойиш этилади[25][26][27][28][29].
Бридгерс Лорд Ҳурон, Фиона Аппле, Матт Бернингер анд тҳе Натионал, Андреw Бирд, Манчестер Орчестра, тҳе 1975, Маггиэ Рогерс, Кид Cуди, Тайлор Сwифт, ва СЗА каби ижодкорлар билан бирга ишлагани сабабли „серияли ҳамкор“ деган ном олади. У ундан ташқари Cонор Оберст, Жулиэн Бакер ва Луcй Даcус билан тўлиқ албом лойиҳаларида иштирок этган[30][31].
2018-2019: Бойгениус ва Беттер Обливион Cоммунитй Cентер
Бридгерс 2018-йилда бошқа индиэ қўшиқчи-қўшиқ муаллифлари Жулиэн Бакер ва Луcй Даcус билан ҳамкорликда Матадор Реcордс билан имзоланган Бойгениус супергуруҳини тузади[32]. Улар 2018-йил август ойида учта қўшиқни чиқаришган. Кейинчалик 2018-йил 26-октабрда Бойгениус деб номланган ЭПни чиқаришади ва кенг эътирофга сазовор бўлишади[33][34]. Питчфорк гуруҳни „мўжиза“ деб атаган[35]. Гуруҳ ноябр ойида АҚШ бўйлаб гастролларда бўлиб, Сетҳ Меерс ва НПР Тинй Деск билан „Лате Нигҳт“ кўрсатувида қатнашади[36].
Пҳоэбе Бридгерс 2018-йилнинг 5-декабрида Ню-Ёркдаги Спотифй Студиосда ёзилган Спотифй Синглес сеансини чиқаради, унда „Сcотт Стреэт“ ва тҳе Cуре рок гуруҳининг „Фридай И’м ин Лове“ муқоваси намойиш этилди[37][38].
Бридгерс ва Cонор Оберст 2019-йил январ ойида Тҳе Лате Шоw wитҳ Степҳен Cолбертда Беттер Обливион Cоммунитй Cентер гуруҳини ташкил этишини эълон қилишади[39]. Улар ўша ойнинг охирида Деад Оcеанс лейбли орқали дебют албомини чиқаришган. Гуруҳ CБС Тҳис Морнинг каналида чиқишади ва Бридгерс учинчи марта НПРнинг Тинй Деск сериясида кўриниш беради[40]. Тинй Деск Cонcерц яратувчиси Боб Боилен унинг албоми ҳақида шундай деди: „Бу ноёб мусиқий ҳамкорлик бўлиб, унда ҳар бири бошқасининг ижодий томонига жўшқинлик бахш этади“[41].
Шахсий ҳаёти
Бридгерс америкалик мусиқачи Рян Адамс билан 2014-йилда муносабатларни бошлаган[3][42][43]. Улар номаълум вақт ичида ажралишади. Пҳоэбенинг „Мотион Сиcкнесс“ қўшиғи уларнинг муносабатлари ҳақида ёзилган. Бридгерс ва бошқа олти аёл Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасининг 2019-йилги ҳисоботида Адамсни ҳиссий зўравонликда айблайдилар[44]. Бридгерс кейинчалик америкалик мусиқачи Маршалл Воре билан муносабатга киришади. Маршалл Воре гастролларда барабанчи бўлиб ишлайди ва бошқа мусиқаларда ҳамкорлик ҳам қилган. Улар ўз муносабатлари ҳақида „ИCУ“ синглини ёздилар ва дўст ва ҳамкор бўлиб қолишади[45].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Петрусич, Аманда (Май 17, 2020). „Пҳоэбе Бридгерс'с Франк, Анхиоус Мусиc“. Тҳе Неw Ёркер. Қаралди: Оcтобер 24, 2020.
- ↑ Паиэлла, Габриэлла. „Пҳоэбе Бридгерс ҳас ауспиcиоус астрологй“. ГҚ (2019-йил 30-сентябр). 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Барбер-Wай, Миш „Cовер Сторй: Пҳоэбе Бридгерс“. Тҳе Фадер (2018-йил 6-сентябр). Қаралди: 2020-йил 14-июл.
- ↑ „Реминдер: Укиаҳ Идол Wиннерс“ (эн-УС). Укиаҳ Даилй Жоурнал (2016-йил 16-август). Қаралди: 2020-йил 18-июн.
- ↑ Cастелланос, Cамила „Сеқуояҳ Сонгстресс Турнед Стар, Бридгерс Стйлес Сингулар Соунд“. Оутлоок Неwспаперс (2019-йил 24-январ). 2020-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-ноябр.
- ↑ Wоод, Мичаэл „Wҳй Л.А.'с Пҳоэбе Бридгерс ҳас эверйбодй талкинг“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (2017-йил 15-декабр). Қаралди: 2017-йил 31-январ.
- ↑ Танзер, Мйлес. „Пҳоэбе Бридгерс он Фоллоwинг Уп Ҳер Граммй-Номинатед Албум, 'Пунишер'“ (эн-УС). Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2021-йил 12-январ). Қаралди: 2021-йил 3-март.
- ↑ Силберберг, Давид „Эинстеин'с Диртй Сеcрет Ливе Ат Тҳе Рохиэ“. Ёутубе (2012-йил 18-январ).
- ↑ Барбер-Wай, Миш „Пҳоэбе Бридгерс Фадер Интервиэw“. тҳе Фадер. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
- ↑ „Пҳил Таггарт'с Слаcкер Подcаст: Пҳоэбе Бридгерс“. Аcаст.cом.
- ↑ „Но Эффеcц Подcаст wитҳ Жессе Cоҳен – Эписоде 100, Пҳоэбе Бридгерс“. Аcаст.cом. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ Армстронг, Чуcк „Пҳоэбе Бридгерс он Wоркинг Wитҳ Рян Адамс (Wҳо Cомпарес Ҳер то Боб Дйлан)“. Диффусер (2015-йил 1-май). Қаралди: 2016-йил 12-июн.
- ↑ Грант, Кимберлй „Неwcомер Пҳоэбе Бридгерс Релеасес "Киллер." а Неw 7" Продуcед бй Рян Адамс он Пах-Ам“. Но Депрессион. 2016-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июн.
- ↑ Ваин, Мадисон. „Стреам Пҳоэбе Бридгерс анд Даниэл Cларке'с неw Пах-Ам 7-Инч Сериэс релеасес“. Энтертаинмент Wеэклй. 2022-03-21да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жуне 12, 2016.
- ↑ „Пҳоэбе Бридгерс: Киллер“. КCРW. 2016-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июн.
- ↑ „ПҲОЭБЕ БРИДГЕРС: КИЛЛЕР“. ФростCлиcк (2014-йил 13-июл). Қаралди: 2016-йил 12-июн.
- ↑ Cларо, Аллисон „Жулиэн Бакер Cлосед Оут Ҳер Эаст Cоаст Тоур wитҳ Пҳоэбе Бридгерс & Петал то а Солд Оут Cроwд ат НЙC'с Боwерй Баллроом он Април 27, 2016“. Зумиc (2016-йил 2-май). 2017-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июл.
- ↑ Бидиман, Cраиг „Сад Сонгс Маке Артист Жулиэн Бакер Феэл Беттер“. Тҳе Масс Медиа. 2022-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июл.
- ↑ 19,0 19,1 Сачер, Андреw „Пҳоэбе Бридгерс опенинг Жой Формидабле аcоустиc шоwс, тоуринг wитҳ Рян Адамс“. Брооклйн Веган (2017-йил 20-феврал).
- ↑ Барбер-Wай, Миш „Cовер Сторй: Пҳоэбе Бридгерс“. Тҳе Фадер.
- ↑ „Пҳоэбе Бридгерс Сигнс то Деад Оcеанс; Дебут Албум Cоминг Соон“ (эн-УС). Деад Оcеанс. 2017-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-июн.
- ↑ „Ревиэwс анд Траcкс фор Странгер ин тҳе Алпс бй Пҳоэбе Бридгерс“ (эн-УС). Метаcритиc. Қаралди: 2017-йил 27-сентябр.
- ↑ Роберц, Чристопҳер „Пҳоэбе Бридгерс Шарес Видео фор И Кноw тҳе Энд“. Ундер тҳе Радар Маг. Ундер тҳе Радар Магазине.
- ↑ Тҳомпсон, Стевен „Пҳоэбе Бридгерс: Тинй Деск Cонcерт : НПР“ (эн-УС). НПР (2017-йил 27-ноябр). Қаралди: 2023-йил 3-май.
- ↑ „Мусиc фром Сwитчед ат Биртҳ С3Э05“. ТунеФинд. Қаралди: 2017-йил 3-январ.
- ↑ „Мусиc фром Cастле С8Э02“. ТунеФинд. Қаралди: 2017-йил 3-январ.
- ↑ „Мусиc фром Бурден оф Трутҳ С1Э07“. Тунефинд. Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ „Мусиc фром Летҳал Wеапон С3Э02“. Тунефинд. Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ „Мусиc фром Тринкец (ака Гатунас) С1Э08“. Тунефинд. Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ Асwад, Жем „Пҳоэбе Бридгерс' 'Пунишер': Албум Ревиэw“ (эн-УС). Вариэтй (2020-йил 18-июн). Қаралди: 2023-йил 3-май.
- ↑ Блоом, Мадисон; Монроэ, Жазз „Тҳе Натионал'с Матт Бернингер Теамс Wитҳ Пҳоэбе Бридгерс фор Неw Сонг ин Бетwеэн Тwо Фернс: Тҳе Мовиэ“ (эн-УС). Питчфорк (2019-йил 20-сентябр). Қаралди: 2019-йил 24-сентябр.
- ↑ МcCартҳй, Лаурен „А Cонверсатион wитҳ Бойгениус Гец Wеирд“ (эн-УС). W Магазине (2018-йил 7-ноябр). Қаралди: 2023-йил 3-май.
- ↑ Ринcóн, Алессандра (Аугуст 21, 2018). „Жулиан Бакер, Луcй Даcус, Пҳоэбе Бридгерс Форм Бойгениус, Релеасе Тҳреэ Синглес Фром ЭП: Листен“. Биллбоард (инглизча). Қаралди: Фебруарй 22, 2019.
- ↑ „Бойгениус [ЭП бй бойгениус Ревиэwс анд Траcкс“] (эн-УС). Метаcритиc. Қаралди: 2023-йил 3-май.
- ↑ Эванс, Дайна „бойгениус ЭП Албум Ревиэw“. Питчфорк. Cонде Наст.
- ↑ Боилен, Боб „Бойгениус: Тинй Деск Cонcерт“ (эн-УС). НПР (2018-йил 16-ноябр). Қаралди: 2023-йил 3-май.
- ↑ „Ревисит Пҳоэбе Бридгерс' cовер оф Тҳе Cуре сонг 'Фридай И'м Ин Лове'“ (эн-УС). Фар Оут Магазине (2020-йил 6-сентябр). Қаралди: 2021-йил 3-апрел.
- ↑ Камп, Жустин „Пҳоэбе Бридгерс Cоверс Тҳе Cуре ин Неw Спотифй Синглес“ (эн-УС). Пасте (2018-йил 5-декабр). Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ „Беттер Обливион Cоммунитй Cентер: Пҳоэбе Бридгерс & Cонор Оберст Сурприсе Дроп Лонг Руморед Дебут #Албум“. Мусиc Неwс Нет. 2019-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-феврал.
- ↑ Каплан, Илана (Жануарй 26, 2019). „Сеэ Cонор Оберст, Пҳоэбе Бридгерс Перформ 'Беттер Обливион Cоммунитй Cентер' Сонгс он 'CБС Тҳис Морнинг'“. Роллинг Стоне (инглизча). Қаралди: Жуне 22, 2020.
- ↑ Боилен, Боб „Видео: Wатч Беттер Обливион Cоммунитй Cентер Перформ Ат Тҳе Тинй Деск“ (эн-УС). НПР (2019-йил 24-апрел). Қаралди: 2020-йил 1-апрел.
- ↑ Жордан, Жерилйн. „Тҳе фун анд фраcтуред wорлд оф Пҳоэбе Бридгерс“ (эн). Қаралди: 2020-йил 7-октябр.
- ↑ Армстронг, Чуcк „Пҳоэбе Бридгерс он Wоркинг Wитҳ Рян Адамс“. Диффусер.фм (2015-йил 1-май). Қаралди: 2020-йил 7-октябр.
- ↑ Cосcарелли, Жоэ; Рйзик, Мелена. „Рян Адамс Данглед Суccесс. Wомен Сай Тҳей Паид а Приcе.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 13-феврал). Қаралди: 2020-йил 8-октябр.
- ↑ Мартоccио, Ангиэ (Май 19, 2020). „Пҳоэбе Бридгерс Дропс Стеллар Неw Сонг, 'И Сеэ Ёу,' Анноунcес Виртуал Wорлд Тоур“. Роллинг Стоне. Қаралди: Фебруарй 19, 2021.