Piaje Jan
ПИАЖЕ (Пиагет) Жан (1896.8.8, Невшател — 1980.16.9. Женева) — швейсар психологи. Интеллектнинг операционал консепсияси ва генетик эпистемологияни яратган. Невшател (1926—29), Женева (1929-йилдан), Лозанна (1937—54) университетлари профессор Париждаги Халқаро генетик эпистемология маркази (1955) асосчиси. П. болалар психологияси, айниқса, уларнинг ақлий таракқиётини ўрганиш сохасида илмий мактаб яратди ("Боланинг нутки ва тафаккури" асари, 1923). П. ишлаб чиқкан интеллектнинг операционал консепсиясига кўра, психика ин-дивиднинг муҳитга мослашуви доира-сида намоён бўлади ва ривожланади. Субъект билан обект мувозанатлашувининг олий шакли операционал структураларнинг ҳосил бўлишидир. Операционал структура, П. фикрича, субъектнинг "ички ҳаракати" бўлиб, бу ҳаракат генетик жиҳатдан ташқи, предмет таъсиридан келиб чиқади ва бошқа ҳаракатлар билан муайян система бўлиб бирлашади. Операционал консепсия асосида П. идрок, ҳиссиёт ва бошқа психик функсияларни таҳлил қилди. П. тафаккур психологияси, психология ва мантиқнинг ўзаро муносабати масалаларини ишлаб чиқишга катта ҳисса кўшган. Муҳим асарлари: "Оддий мантиқий структуралар генезиси" (1939—41), "Интеллект психологияси" (1946), "Экспериментал психология" (П.Фресс билан биргаликда).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |