Пиазза, шимоли-шарққа қараган ҳолда, ўнг томонда Дуомо, чап томонда эса Галлериа Витторио Эмануэле ИИ га кириш аркаси

Пиазза дел Дуомо („Собор майдони“) – Италиянинг Милан шаҳридаги асосий пиазза (шаҳар майдони). Унинг номи, асосан, Дуомо деб аталадиган Милан соборидан олган бўлиб, ҳудуднинг асосий ва энг катта иншооти шу собор ҳисобланади. Майдон географик жиҳатдан ҳам, бадиий, маданий ва ижтимоий нуқтайи назардан ҳам шаҳар марказини белгилайди. Тўртбурчак шаклга эга бўлган бу майдоннинг умумий майдони 17 000 м2 (тахминан 183 000 кв фут) бўлиб, майдон атрофида Милан (ва умуман Италия)даги энг муҳим бинолардан айримлари ҳамда энг нуфузли тижорат масканлари жойлашган. Ушбу майдон шаҳарнинг энг асосий сайёҳлик маскани саналади.

Майдон дастлаб ХИВ асрда барпо этилган ва (тахминан олти аср давомида бунёд этилган Дуомо сингари) аста‑секин ривожланиб борган бўлса-да, унинг ҳозирги умумий режа-кўриниши, асосан, меъмор Гиусеппе Менгони фаолияти билан боғлиқ. Унинг томонидан амалга оширилган ишлар ХИХ асрнинг иккинчи ярмига тааллуқли. Менгонининг лойиҳасига кўра, Дуомонинг ўзи ва Қироллик саройидан ташқари майдонни ўраб турган кўплаб монументал бинолар бунёд этилган. Меъмор томонидан ушбу майдонга қўшилган энг муҳим иншоот Галлериа Витторио Эмануэле ИИ аркадаси ҳисобланади.

Тарихи

Жузеппе Менгонининг режаси. Режа, асосан, бугунги Пиазза дел Дуомода ўз аксини топган, энг диққатга сазовор истисно эса Галлериа Витторио Эмануэле ИИ га олиб борувчи арка билан мутаносиб бўлиши керак бўлган жанубий ғалаба аркасининг қурилмаганидадир

Пиазза дел Дуомонинг келиб чиқиши Милан ҳукмдори Аззоне Висcонтининг қарашларига бориб тақалади[1][2]. 1330-йилда Аззоне ўша даврда Миланнинг икки марказий черкови – Басилиcа ди Санта Мариа Маггиоре ва Басилиcа оф Санта Теcла атрофини ўраб турган майхоналарни бузишни буюрди ва уларнинг ўрнида „Пиазза делл’Аренго“ („Аренго майдони“) деб аталган бозор майдонини барпо қилди. Ушбу майдон ҳозирги Пиазза дел Дуомонинг илк кўриниши эди. Майдон ўша пайтдаги маҳаллий ҳокимият қароргоҳи бўлган „аренгарио“ (ёки „бролетто“) номи билан аталди. Пиазза делл’Аренгариога тегишли асл иншоотларнинг бирортаси бугунгача сақланиб қолмаган.

Аззоненинг вориси Гиан Галеаззо Висcонти майдонни янада кенгайтириб, 1385-йилда эпископ саройини, 1387-йилда эса Сан Гиованни алле Фонти баптистерийини бузишни буюрди. Кейинги ўн йилликларда майдон унча ривожланмаган бўлса-да, Дуомо қурилиши бошланганлиги сабабли икки базиликадан бири – Санта Мариа Маггиоре бузиб ташланди. 1458-йилда Папа Пиус ИИ Франcесcо Сфорза ва Венеранда фаббриcа дел Дуомо ди Миланога (Дуомо қурилишига мас’ул ташкилот) Дуомонинг улуғворлигига мос келадиган каттароқ майдон яратиш мақсадида Санта Теcлани бузишга рухсат берди. Ғалати томони шундаки, ушбу базилика кейинги йилларда қисман қайта тикланди, аммо ХВИ аср ўрталарида яна бутунлай бузиб ташланди.

Майдонда кейинчалик ХВИИИ аср иккинчи ярмида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Меъмор Гиусеппе Пиэрмарини собиқ аренгариони тубдан қайта лойиҳалаб, уни замонавий Қироллик саройига айлантирди. Пиэрмаринининг қурилиш режаси натижасида Пиазза дел Дуомога туташ яна бир кичикроқ майдон вужудга келиб, очиқ майдонли ҳудуд янада кенгайди.

Собор ортидаги Пиазза дел Дуомода жойлашган улкан бино

ХИХ асрда майдонни яна қайта лойиҳалаш учун Австрия императори Фердинанд И томонидан меъмор Гулио Беccариа таклиф этилди. Беccарианинг ҳудудни режалаштиришдаги асосий ҳиссаси соборнинг жануби-шарқида жойлашган ва кейинчалик Фаббриcа дел Дуомонинг штаб-квартираси сифатида хизмат қилган саройни барпо этиш бўлди.

Майдоннинг ривожланишидаги асосий бурилиш нуқтаси Иккинчи Италия мустақиллик урушидан (1859) кейин юз берди. 1860-йилда шаҳар ҳукумати майдонни тубдан қайта лойиҳалаш ва қирол Витторио Эмануэле ИИ шарафига янги асосий проспект барпо этиш ниятини эълон қилди. Кейинги меъморчилик танловлари давомида янги майдон режаси аста‑секин шаклланди. Охир-оқибат, реконструксия ишлари меъмор Гиусеппе Менгонига топширилди ва қурилиш 1865-йилда бошланди. 1865–1873-йилларда Менгони лойиҳасига биноан майдон аввало кенгайтирилди (бунинг учун бутун бир Ребеккино маҳалласи, шунингдек, машҳур устунли иншоот – Cоперто деи Фигини бузиб ташланди), сўнгра кўпгина замонавий диққатга сазовор жойларига эга бўлди. Уларга 1864–1867-йилларда қурилган Галлериа Витторио Эмануэле ИИ аркадаси ҳамда майдоннинг жанубий ва шимолий чегараларини белгилаб турувчи 2 та Палаззи деи Портиcи (Портико саройлари) киради.

Шу билан бирга, Менгонининг ишлари муаммосиз кечмади. Қурилиш учун мас’ул бўлган компания „Cитй оф Милан Импровеменц Cомпанй“ молиявий қийинчиликларга дуч келди ва натижада Милан ҳукумати ишларни ўз зиммасига олишига тўғри келди. Галлериа ҳудудининг айрим қисмлари Менгони лойиҳасига қатъий риоя қилиш шарти билан хусусий мулкдорларга сотилди. 1875-йилда иккала Портико саройи қурилиши ниҳоят якунлангач, лойиҳа доирасига киритилган 2 та ғалаба аркасини барпо этиш молиявий жиҳатдан яна мушкул боълиб қолди. Охир-оқибат Менгони уларнинг қурилишини шахсан ўзи молиялаштиришга қарор қилди. 1877-йилда Менгони вафот этганида аркалар ичидан фақат биттаси, яъни Галлериага кириш қисмидаги арка битказилган эди, шундан кейин иккинчи аркани қуриш тоъхтатилди. Менгони айнан Пиазза дел Дуомода ишларни назорат қилаётган пайтда тўсинлардан қулаб тушиб ҳалок бўлди.

1896-йилда қирол Виcтор Эммануэл ИИ ҳайкали майдон марказида тантанали равишда очилди. Бу эса 1860-йилда шаҳар ҳокимияти бошлаб берган реконструксия ишларининг якунланишини англатарди.

Аренгарио қурилишидан аввал, 1909-йилдаги Пиазза дел Дуомо

Майдондаги сўнгги йирик ўзгаришлар фашистлар даврига тўғри келади. Айнан ўша даврда Менгони майдоннинг қарама‑қарши томонида, Галлериага рўбарў қилиб лойиҳалаган иккинчи ғалаба аркаси ўрнида Аренгарио биноси қурилди. Аренгарионинг асосий вазифаси маҳаллий подеста Бенито Муссолинига халқ олдида нутқ сўзлаш имконини бериш эди. Ҳозир эса у ерда ХХ аср санъатига бағишланган, буюк Роберт ИИИ асарлари намойиш этиладиган музей жойлашган.

Бу ерда 2026-йилги Қишки Паралимпиада ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирган.

Пиазза атрофидаги бинолар ва ёдгорликлар

2016-йилдаги Пиазза дел Дуомо панорамаси

Галерея

45°27′51″Н 9°11′24″Э / 45.46417°Н 9.19000°Э / 45.46417; 9.19000

Манбалар

  1. ↑ „Пиазза дел Дуомо, Милан - Cентре“ (эн). СеэМилан.cом. Қаралди: 2024-йил 29-май.
  2. ↑ Cаррера, Мартино „Зегна Унвеилс Флоwербедс фор Милан’с Пиазза Дуомо Инспиред бй а Паинтинг“ (эн-УС). WWД (2024-йил 19-апрел). Қаралди: 2024-йил 29-май.

Ҳаволалар