Пичан иситмаси — аллергиянинг бир шакли. У эшак еми, астма ва оқсил (протеин)га сезгир баъзи тери касалликларини ўз ичига олган касалликлар гуруҳига киради. Сабаби протеин нафақат озиқ-овқат маҳсулотларида, балки ўсимлик гулчангларида ҳам учрайди. Шувоқ каби ўт турлари гуллаганда ҳавода кўп миқдорда гулчанг ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган гулчанглар одамнинг оғиз, бурун ҳамда кўз соҳаларига тушади. Агар инсонда оқсилга сезувчанлик юқори бўлмаса, ҳеч нарса содир бўлмайди. Аксинча, протеинга таъсирчанлик бўлса, гулчанг инсоннинг мушак ва тўқималарига таъсир кўрсатиб, нохуш реаксияга сабаб бўлади. Поллиноз касаллигини келтириб чиқарувчи омиллар фан ва инсониятга маълум. Шу сабабли унинг олдини олиш учун тиббиётда турли даволаш усуллари қўлланади. Масалан, баъзи беморлар иммунитетни оширадиган гулчанг ёки оқсил препаратларини қабул қилиш орқали даволанса, айримлар гулчанглардан холи жойларда яшашни афзал кўради[1].

Манбалар