Пиэрлуиги Голлини (талаффузи: Пиэрлуижи Голлини) (1995-йил 18-мартда туғилган) — италиялик профессионал футболчи. Пиэрлуиги Голлини А Серия вакили „Фиорентина“ футбол клуби ва Италия миллий футбол терма жамоасида дарвозабон сифатида ўйнайди. "Манчестер Унитед" футбол клубининг ёшлар академиясида тарбияланган Пиэрлуиги Голлини ўзининг профессинал фаолиятини 2014-йилда „Ҳеллас Верона“ футбол клубида бошлади. Пиэрлуиги Голлини кейинчалик 2016-йилда „Астон Вилла“ футбол клуби таркибига қўшилди.

Пиэрлуиги Голлини
Голлини 2017-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Пиэрлуиги Голлини[1]
Таваллуд санаси 1995-йил 18-март (1995-03-18) (31 ёш)
Таваллуд жойи Бологна, Италия
Бўйи 1.94 м[2]
Амплуаси дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фиорентина (он лоан фром Аталанта)
Рақами 95
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2010—2012 Фиорентина
2012—2014 Манчестер Унитед
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2016 Ҳеллас Верона 29 (0)
2016—2018 Астон Вилла 20 (0)
2017—2018 → Аталанта (ижара) 11 (0)
2018 Аталанта 78 (0)
2021—2022 → Тоттенҳам Ҳоцпур (ижара) 0 (0)
2022 → Фиорентина (ижара) 3 (0)
Миллий терма жамоа
2012—2013

Италиянинг 18 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
7 (0)
2013—2014

Италиянинг 19 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
8 (0)
2015

Италиянинг 20 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
2 (0)
2016—2017

Италиянинг 21 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
3 (0)
2019 Италия миллий футбол терма жамоаси 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 28-август учун)

Клублардаги ўйин фаолияти

Ҳеллас Верона

Пиэрлуиги Голлини „Ҳеллас Верона“ футбол клубига 2014-йилда „Манчестер Унитед“ футбол клубининг ёшлар академиясидан келиб қўшилган эди. Пиэрлуиги Голлини 2014-йилнинг 24-сентабрида „Геноа“ клубига қарши учрашувда (2:2) А Сериядаги дебют ўйинини ўтказди[3].

Астон Вилла

"Верона" клуби билан икки мавсумдан сўнг, Пиэрлуиги Голлини 2016-йилнинг 8-июлида „Астон Вилла“ футбол клуби билан шартнома имзолади[4]. Эртаси куни Пиэрлуиги Голлини „Астон Вилла“ жамоаси сафида биринчи марта Австриянинг „Гразер АК“ футбол клуби жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида (8:0) майдонга тушди[5].

Аталанта

2017-йилнинг 13-январида Пиэрлуиги Голлини Италиянинг „Аталанта“ футбол клуби билан 18 ойлик ижара шартномаси имзолади. 2018-йил 10-июнда Пиэрлуиги Голлини номаълум тўлов эвазига „Аталанта“ футбол клуби билан яна бир марта доимий шартнома имзолади[6]. Пиэрлуиги Голлини „Аталанта“ клубининг УЭФА Чемпионлар Лигасидаги дебют мавсумида ҳар бир ўйинда майдонга тушди ва жамоанинг ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўлланма олишига катта ҳисса қўшди[7].

Тоттенҳам Ҳоцпур

2021-йилнинг 24-июлида Пиэрлуиги Голлини Премер-лига вакили „Тоттенҳам Ҳоцпур“ клубига мавсум учун ижара асосида қўшилди[8]. Пиэрлуиги Голлини клубдаги дебют ўйинини 2021-йил 19-августда, УЭФА Европа Конференсия лигасининг биринчи ўйинида „Паçос де Ферреира“ футбол клубига қарши ўйинда бошлади. Ушбу ўйин 1:0 ҳисобидаги „Тоттенҳам Ҳоцпур“ клубининг мағлубияти билан якунланди[9]. Пиэрлуиги Голлини 2022-йил 2-июн куни „Аталанта“ футбол клубига қайтди[10].

Фиорентина

2022-йилнинг 9-июлида Пиэрлуиги Голлини „Фиорентина“ футбол клуби сафига сотиб олиш опсияси билан мавсумий ижара асосида қўшилди[11].

Шахсий ҳаёти

2018-йил июн ойида Голлориус тахаллуси остида Пиэрлуиги Голлини „Раппер cои гуанти“ (қўлқопли рапчи) рап мусиқасини чиқарди. Бундан тушган пулни хайрия ишларига сарфлади[12].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Минтақа Жами
Дивизия Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Ҳеллас Верона 2014—2015 А Серия 3 0 0 0 — — 3 0
2015—2016 26 0 1 0 — — 27 0
Жами 29 0 1 0 0 0 0 0 30 0
Астон Вилла 2016—2017 Чампионат 20 0 0 0 — — 20 0
Аталанта (ижара) 2016—2017 А Серия 4 0 0 0 — — 4 0
2017—2018 7 0 1 0 — 0 0 8 0
Жами 11 0 1 0 0 0 0 0 12 0
Аталанта 2018—2019 А Серия 20 0 3 0 — 4 0 27 0
2019—2020 33 0 1 0 — 7 0 41 0
2020—2021 25 0 4 0 — 3 0 32 0
Жами 78 0 8 0 0 0 14 0 100 0
Тоттенҳам Ҳоцпур (ижара) 2021—2022 Премер-лига 0 0 1 0 3 0 6 0 10 0
Фиорентина (ижара) 2022—2023 А Серия 3 0 0 0 — 5 0 8 0
Жами 141 0 11 0 3 0 25 0 180 0

Халқаро

Терма жамоа ва йил бўйича ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Италия миллий футбол терма жамоаси 2019 1 0
Жами 1 0

Манбалар

  1. ↑ „Cлуб лист оф регистеред плаерс: Ас ат 19тҳ Май 2018: Астон Вилла“. Энглиш Фоотбалл Леагуэ. Қаралди: 16-июн 2018-йил.
  2. ↑ „П. ГОЛЛИНИ“. соccерwай.cом. Қаралди: 5-август 2021-йил.
  3. ↑ „Ҳеллас Верона вс. Геноа - 24 Септембер 2014 - Соccерwай“. соccерwай.cом. Қаралди: 28-сентабр 2014-йил.
  4. ↑ „Пиэрлуиги Голлини: Астон Вилла сигн Ҳеллас Верона гоалкеэпер“. ББC Спорт (Бритиш Броадcастинг Cорпоратион) (8-июл 2016-йил). Қаралди: 8-июл 2016-йил.
  5. ↑ „Матч репорт: ГАК Граз 0-8 Вилла“. Астон Вилла ФC (9-июл 2016-йил). Қаралди: 10-июл 2016-йил.
  6. ↑ „Пиэрлуиги Голлини: Астон Вилла селл гоалкеэпер то Аталанта афтер лоан спелл“ (инглизча). ББC Спорт (10-июн 2018-йил). Қаралди: 10-июн 2018-йил.
  7. ↑ „Шакҳтар Донецк 0-3 Аталанта: Италиан сиде реач Чампионс Леагуэ ласт 16“ (инглизча) (11-декабр 2019-йил). Қаралди: 12-декабр 2019-йил.
  8. ↑ „Голлини лоан агреэд“. Тоттенҳам Ҳоцпур ФC (24-июл 2021-йил). Қаралди: 25-июл 2021-йил.
  9. ↑ Морган, Ричард. „Паcос де Ферреира 1-0 Тоттенҳам: Муч-чангед Спурс лосе Эуропа Cонференcе Леагуэ плай-офф фирст-лег тиэ“. Скй Спорц (20-август 2021-йил).
  10. ↑ „Плаер упдате“. Тоттенҳам Ҳоцпур Ф.C. (2-июн 2022-йил). Қаралди: 2-июн 2022-йил.
  11. ↑ „ГОЛЛИНИ СИГНС ФОР ФИОРЕНТИНА“. АCФ Фиорентина. 2022-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  12. ↑ „Голлориус, ил раппер Голлини ланcиа ил синголо э риннова cон л'Аталанта“ (италянча). спорт.скй.ит (9-июн 2018-йил).