КОРНЕЛ (Cорнеилле) Пер (1606.6.6, Руан — 1684.1.10, Париж) — франсуз драматурги, классицизмнинг асосчиларидан бири. Франсия академиясининг аъзоси (1647-йилдан). Ижодининг дастлабки даврида ("Мелита", "Бева" ва бошқалар) комедиялар ёзган (1969-36). "Сид" (1637), "Медея" (1639), "Горация" (1641) каби трагедиялари машҳур. К. бу асарларини яратишда антик давр ижодкорлари асарларига, шунингдек, муайян тарихий воқеалар ҳамда тарихий шахслар фаолиятига таянган. Бундан ташқари, К. "Йинна ёки Август марҳамати" (1643), "Помпейнинг улими" (1644), "Ирақлий ёки Шарқ султони" (1647), "Эдип" (1659), "Оттон" (1665), "Аттила — хуннлар шоҳи" (1667), "Тит ва Береника" (1677) ва бошқа драмалар муаллифи. Асарларида франсуз классицизми яхлит ҳолида намоён бўлган. Драматургия тўғрисида "Муқокама" (1660) номли илмий-назарий асар ҳам ёзган.[1]

Пиэрре Cорнеилле

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар