Романум cалендариум

Пиэрре Гассенди (1592.22.1, Шантерсе - 1655.24.10, Париж) — франсуз файласуфи, математиги, астрономи. Гассенди схоластлар қарашлари ва уларнинг Аристотел таълимотини сохталаштиришига қарши кураши ҳамда Демокрит-Левкипп атомистик қарашлари, Эпикур этикасини тарғиб қилганлиги, материалистик сенсуализм мавқеида туриб Р. Декартнинг "туғма ғоялар" назариясини танқид қилганлиги учун иезуитлар томонидан таъқиб этилган. Гессенди фикрича, физика — ҳақиқатга етиш, этика — бахцаодатга эришиш, мантиқ — ҳақиқий билимни янглишишдан фарқлаш йўлини кўрсатади. Гессендининг таъкидлашича, бўшлиқ ва атомлгр — мавжудлик тимсоли. Макон ва замон — чексиз, улар йўқликка юз тутмайди. Атомлар худо томонидан яратилган, улар гоят даражада кўп, лекин бениҳоя эмас[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил