Пифагор сонлари - тўғри бурчакли учбурчаклар томонларини ташкил қилувчи натурал сонлар. Пифагор сонлари х2+й2=з2 аниқмас тенглама ечимлари бўлиб, х=т2—п2, у=2тп, з=м2+н2 фор-мулалар билан берилади (бунда т, п — ҳар хил натурал сонлар). Мас, 3, 4, 5; 5, 12, 13. Қад. Мисрда томонлари 3, 4, 5 бирликка тенг учбурчак тўғри бурчакли учбурчак бўлишидан ер ўлчаш ва бинокорликда фойдаланилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил