Pifagoreizm
Пифагореизм — юнон фалсафасидаги таълимот. Милоддан аввалги ВИ—ИВ асрларда Пифагор ғоялари асосида шаклланган. Пифагореизм таълимоти негизида сонлар барча мавжуд нарса ва ҳодисаларнинг асосидир деган тасаввур ётади. Вакиллари: Филолай, Эврит, Ксенофил, Фантон, Эхекрат ва бошқа Пифагорчилар бутун олам сонлар уйғунлигидан ва уларнинг ўзаро муносабатидан иборат, деб билганлар; дастлаб сонларни нарсалардан фарқ қилмаган бўлсалар, кейинчалик уларни ҳатто илоҳий мавжудот деб тушунганлар. Пифагореизм вакиллари фикрича, жон моддий эмас ва ўлмайди, у коинотда модда билан бирга мавжуддир. Жон бир танадан бошқа танага, шу жумладан, одам танасидан бирор ҳайвон ва бошқа танасига (ёки аксинча) ўтиб юради. Пифагореизм вакиллари масалан, мусиқа назарияси, акустика, астрономия илмининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Милоддан аввалги ИВ асрнинг 2-ярмида пифагореизм платонизм билан қўшилиб кетди. Милоддан аввалги И аср — милодий И асрда неопифагореизм шаклида қайта вужудга келди ва христианликнинг шаклланишига муайян таъсир кўрсатди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |