Пигмент ҳужайралар, хромотофорлар — нейроэктодермадан ҳосил бўладиган, эркин жойлашган ёки эпителий таркибига кирувчи ҳужайралар; кўпчилик умуртқасизлар ва барча умуртқали ҳайвонларда тери ва унинг ҳосилалари (пат, юнг), кўзнинг рангини белгиловчи пигментларни синтез қилади. Пигмент ҳужайралар организмни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилиш, терморегулясия функсиясини бажаради. Пигмент ҳужайралар ҳайвонлар жинсни таниб олиши ва улар рангининг хилма-хил бўлишида катта аҳамиятга эга. Ўсимлик гулларининг хилма-хиллиги ҳам Пигмент ҳужайралар билан боғлиқ. Пигментлар ҳужайра ситоплазмасида махсус пигмент доначаларида синтезланади. Пигмент ҳужайраларнингфунк-сияси нерв ва эндокрин система оркали бошқарилади. Уларнинг функсияси мавсумийлик ва эндоген биоритмикликка ҳам боғлиқ. Пигментация тирик организмларнинг ташқи муҳитга мослашишида катта аҳамиятга эга. Одам те-рисидаги туғма холлар меланобластларнинг нотўғри тақсимланиши натижа-сида ҳосил бўлади. Айрим омиллар таъсирида туғма холлар баъзан хавфли ўсмалар, яъни меланомаларга айланиши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил