Pigmentlar
Пигментлар (лот. пигментум— бўёқ) — 1) (биологияда) орга-низмлар тўқималари таркибига кирадиган бўёқ бирикмалар. Пигмент ранги улар молекуласи таркибидаги қуёш спектрининг кўзга кўринадиган нурларини (380—750 нм) танлаб ютадиган хромофор гуруҳи билан боғлиқ. Пигмент ситохромлар, каталаза ва бошқа ферментлар, мембрана структурам таркибига киради, оқсиллар ва липидлар билан бирга комплекс ҳосил қилади. Ҳужайрада Пигмент махсус тузилмалар (хлоропластлар, хромопластлар ва бошқалар) ичида, баъзан ҳужайра ширасида бўлади. Кўпчилик ҳайвонларда махсус пигмент ҳужайралари мавжуд. Пигмент фотобиол очиқ жараёнларида (фотосинтез, кўриш, фоторегулясия) катта аҳамиятга эга; нафас олишда иштирок этади (гемоглобин, ситохромлар, хромогенлар), организмни ултрабинафша нурлар таъсиридан сақлайди (ўсимликларда — каротиноидлар ва флавоноидлар, ҳайвонларда меланинлар), ҳайвон ва ўсимликлар рангини белгилайди. Пигментдан озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида фойдаланилади. 2) (кимёда) — сувда, органик эритувчиларда, парда ҳосил қилувчи мод-даларда ва бошқа бўяладиган муҳитларда эримайдиган (бўягичлардан фарқли ўлароқ) юқори дисперс кукунсимон бўёвчи моддалар. Пигмент материалларни коррозиядан сақлайдиган плёнкаларнинг хоссаларини яхшилайди. Органик пигмент кимёвий тузилиши турлича бўлган синтетик бўёқ моддалар. Монова дисазопигмент маҳсулотлари муҳим аҳамиятга эга. Булар яшилсариқ рангдан тўқ қизил ранггача бўлади. Фтало-сианин пигментнинг ранги оч зангори, чидамлиги билан бошқа пигментдан ажралиб туради. Сариқ рангдан яшил ранггача бўлган оловбардош полициклик П.нинг ҳам аҳамияти катта. Анорганик пигмент таркибида кўп миқдорда темир оксидлари, синтетик маҳсулотлар, оз миқдорда сулфидлар, селенидлар, оксидлар ва хроматлар бўлган табиий минераллар. Анорганик пигментнинг ранги бўғиқ, органик пигментга қараганда кам татимли, зичлиги катта, ёруғликка чидамли. Пигмент, асосан, лок-бўёқ материаллар (мас, эмаллар, бўёқлар, жумладан, босмахона бўёқлари ва бадиий бўёклар), шунингдек, пластмассалар, резиналар, қурилиш материаллари, силикат сирлар (фақат анорганик пигмент), косметик препаратлар ва бошқа тайёрлашда, сунъий ва синтетик толаларни бўяшда, сунъий чарм ва газламаларга босма ранг беришда кўплаб ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |