Piktografiya
Пиктография (лот. пиcтус — чизилган, тасвирланган ва ...графия) — ёзувнинг ривожланиш босқичларидан, фонетик ёзувдан олдинги ёзув тури: муайян ахборот мазмунини бирон-бир расм ёки қатъий кетма-кет келган расмларда акс эттириш усули. Америка индейслари, Тропик Африка халкдари, Австралия ва Океания туб аҳолиси, Сибирдаги айрим элатлар (юкагир, нанай ва бошқалар) орасида тарқалган ва ҳатто ХХ аср гача амал қилиб келган. П.нинг кад. намуналари палеолитга (айрим олимларнинг фикрича — неолитга) мансубдир. Гарчи, шуни айтиш керакки, палеолит давридаги суратлар билан П. орасига чега-ра қўйиш мумкин эмас. П. белгилари — пиктограммалар фонетик ёзув белгиларидан шу билан фарқ қиладики, улар аниқ тил бирлигига боғлиқ эмас ва улар хоҳлаган тилда хоҳлаганча талқин қилина-ди: бир пиктограмма муайян бир сўз, унинг синоними, сўз бирикмаси, бир неча маънога эга бўлган ран ёки бир неча ран тарзида "ўқилиши" мумкин.
Пиктограммалар типологик жихатдан 2 га: тасвирланаётган тушунча ёки предметлар билан ўхшаш бўлган (мас, қуёш белгиси "қуёш", "кундуз" ва "кун" тушунчаларини англатади) ва рамзий, шартли (генетик жиҳатдан 1-турдаги пиктограммалардан келиб чиққан, лекин обект билан ўхшашлиги йўқолган) пиктограммаларга ажралади. Пиктографик ахборот биргина мураккаб белгидан ёки бир неча содда пиктограммаларнинг қатъий кетма-кетлигидан иборат бўлиши мумкин. П. кейинчалик иероглифик ҳамда фонетик ёзувларнинг келиб чиқишига асос бўлган.
Ҳозирги маданий жамиятда ҳам П. ёрдамчи алоқа воситаси сифатида, мас, йўл белгилари тизимида, кўргазмалар ва халқаро мусобақалардаги кўрсаткичлар сифатида қўлланади (кўп тиллилик шароитида ёки аксар аҳоли саводсиз бўлган ҳолларда бу нарса катта аҳамиятга эгадир).
Анвар Исмоилов, Абдуваҳоб Мадвалиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |