Pilla tortish
Пилла тортиш, пилла чувиш, — пилла қобиғидан хом ипак олиш жараёни. Бир неча босқични ўз ичига олади. Дастлаб пилла капалак очмаслиги учун иссиқ ҳаво ёки буғда унга ишлов берилиб, ғумбаги ўлдирилади; бузилмаслиги учун махсус аппаратларда қуритилади; сифати бўйича сарала-нади (сортларга ажратилади); ниҳоят, Пилла тортишда пилла сиртидаги чулғамлар, ипак толаси ва пилла ичидаги чулғанмайдиган парда олинади. Пиллалардан якка толаларини чувитиб тортиб олиш учун тозаланиб, сараланиб ва қуритилган пиллалар махсус идишда махсус суюк,лик ва муайян температурада буғланиб ивитилади. Ҳар бир ивиган пилланинг якка тола учи топилиб тортилади (номи шундан), бир неча якка толалар қўшилиб калава қилиб ўралади. Ана шу маҳсулот хом ипак деб аталади. Хом ипакни йигириб ва пишитиб, шойи тўқиш учун тайёр ипак (ипак тола) олинади.
Пилла тортиш (пиллакашлик) хунармандчиликнинг қад. турларидан. Ўзбекистонда илгари (ИВ асрда ) Самарқанд, Бухоро Хива, Марғилон, Андижон, Қўқон каби шаҳарларда Пилла тортиш асосан, қўлда бажарилган, ипак толалари кул чархида йигирилган, энди бу ишлар Пилла тортиш автомати ёрдамида, йигириш машиналарида амалга оширилади.
Пилла тортиш автоматида бир нечта (мас, 12 та) станок-тос, ҳар қайси станок-тосда бир нечта (мас, 10 та) дан тутқич ва ипак калавасини ўрайдиган чарх бўлади. Ҳар бир тутқич қаршисига ўрна-тилган тос ичида учи топилган пиллалар (мас, 67—70 та пилла) бўлади. Таъминловчи вилка ёрдамида тарангловчи валик орқали учи боғланган пиллалар тосга доналаб ташлаб турилади ва тут-қич асосидаги диекка илаштирилади. Диск айланганда ипак тортилиб, калавага ўралаверади. Мабода толалар узилса, автомат машина юк ва ричаг таъсирида ўз-ўзидан тўхтайди. Пилла тортиш автоматида маълум ингичка-йўғонлик ва пишикликдаги техника ипаги ёки хом ипак олинади (қаранг Ипакчшшк саноати, Пиллачилик).
Манбалар
- Абдуқодиров, Пиллачилигимиз тарихидан лавҳалар, Т., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |