Pillaxona
Пиллахона — пиллачилик хўжаликларида етиштириладиган пиллаларни амалдаги давлат стандартлари асосида қабул қилиб олиш, дастлабки ишлов бериш, уларни сақлаш ва белгиланган шароитда пиллакашлик корхоналари ва бошқа сотиш вазифаларини бажарадиган муассаса. Ўзбекистонда ҳар бир туманда ёки туманлараро тартибда ташкил этилган. Туман П.си мутахассислари хўжаликларда ипак қурти тухумларини инкубация қилиш, қурт боқиш, тутзор ва якка қатор тутларни парваришлашда агротехникавий жиҳатдан ёрдам кўрсатадилар.
Етиштирилган пиллалар сифатини баҳолаш ва бир меъёрда қабул қилиб олишни ташкил этиш мақсадида туман ҳудудида бир неча қабул пунктлари ташкил этилиши мумкин. П.ларда ва жойлардаги кабул пунктларида пиллачилардан тирик (ғумбаги жонсизлан-тирилмаган) пиллаларни қабул қилиш, топширилаётган пиллалар ваз-нини ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва уларни вақтинча сақлаш, қабул қилинган пиллалар ғумбакларини жон-сизлантириш (хом пилла) ва уни кўп қаватли сўкчакларда 8—10 см қалинликда ёйиб қуритиш (хом пилла таркибида 70° гача намлик бўлади; қури-тиш давомида тирик пилла вазнининг 35% қолади) ва бошқа ишлар бажарилади. Қуритилган пиллалар давлат стандартлари асосида пиллакашлик корхоналарига сотилади. Ўзбекистонда 122 та П. (туман "Пилла" аксиядорлик жамиятлари) ишлайди (2003).
Убайдулла Насриллаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |