Pilorospazm
Пилороспазм (юн. пйлорос — меъданинг чиқиш қисми ва спасмос— қисилиш) — меъда чиқиш қисми (пилорус)нинг қисилиши (спазми). Меъда-ичак йўли функсиясининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Неврозларда, меъда ярасида кузатилади. Кўпроқ эмадиган болаларда учрайди. Бундай бола эмган заҳоти қусади ёки ҳиқичоқ тутади, кам сияди, безовталанади, кўп йиғлайди, қабзият бўла-ди, озиб кетади. Беморни мутахассис врач даволайди. Меъда ярасидаги П. даволанмаса, пилоростенозга айланиб, қисилиш доимий бўлиб қолади. Бунда беморни фақат операция қилиб даволанади.[1]
Белгилари
- Қайт қилиш ва қусиш. Деярли туғилишдан бошлаб кўп миқдорда қайт қилиш, қусиш эса доимий бўлмай, овқат истеъмол қилингандан сўнг тез орада пайдо бўлади. Қусуқ массасининг ҳажми истеъмол қилинган овқат миқдоридан ошмайди, нордон ҳидли бўлиб, унда ўт аралашмаси бўлиши мумкин.
- Бола безовта, уйқуси бузилган.
- Умумий аҳволи деярли ўзгармайди, айниқса касалликнинг бошланишида; тана вазни кўпинча ёшига мос равишда ортиб боради; гипотрофия секин-аста ривожланади (1-2 даражадан ошмаган ҳолда), сийдик ажралиши бир оз камаяди, қабзият кузатилиши мумкин.
Диагностикаси
Пилороспазм рентгенологик усулда ташхисланиши мумкин — бунда пилоруснинг ўтказувчанлиги бузилмаган бўлиб, ошқозон контраст моддадан 3-6 соат ичида бўшайди.
Даволаш
- Парҳез: овқатланиш сонини кўпайтириш ва бир марталик миқдорини камайтириш орқали бўлиб-бўлиб овқатлантириш; табиий овқатлантиришда: она сути; сунъий овқатлантиришда қуюқлаштирувчи моддалар қўшилган аралашмалардан фойдаланиш лозим (масалан, „Хумана Антирефлюкс“, „Фрисовом“, „Нутрилон Антирефлюкс“, „Нестаргел“, „Семпер Лемолак“).
- Хлорпромазин 0,002 г кунига 3 маҳал ичиш учун (0,5-1 мл 0,25% ли хлорпромазин эритмаси); прометазин 2,5% ли эритмадан овқатланишдан 15 дақиқа олдин 1-2 томчидан бериш.
- Физиотерапия: эпигастрий соҳасига папаверин гидрохлорид, дротаверин электрофорези 5-10 марта; қорин соҳасига парафин аппликацияси 5-6 мартта кун ора[2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ҳттпс://иливеок.cом/ҳеалтҳ/пйлороспасм_85350и15938.ҳтмл
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |