Pilta mashina
Пилта машина — бир неча пилтадан унга қараганда анча юқори ва текис маҳсулот — пилик олинадиган машина; йигириш жараёнининг асосий машинаси. Чўзиш асбоби, урчуқ ва ғал-такдан иборат. Пилта ғалтакдан бўшалиб, чўзиш асбобига келади. Одатда, чўзиш асбоби 3—4 та валиклар жуфтидан иборат бўлади. Ҳар қайси жуфт ол-дингисидан тезроқ айлангани учун улар орасидан ўтаётган пилта чўзилиб ингич-калашади ва текисланади. Кейин урчуқ дугида пишитилиб, пилик тарзида ғал-такка ўралади. Қўшиладиган пилталар сони қанча кўп бўлса, олинадиган маҳ-сулот (пилик) шунча текис ва сифатли чиқади. Узун толалар — жун, ипак, зи-ғир толаларини йигиришда чўзиш валикларидан ташқари тароқлар ҳам бўлади. Одатда, маҳсулот (пилта, пилик) Пилта машинадан бир неча марта ўтказилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |