Pilta miltiq
Пилта милтиқ — порох заряди пилта билан аланга олдириладиган силлиқ стволли милтиқ. Дастлаб арабларда пайдо бўлган (ХИИ аср). Пилта милтиқ ёғоч қўндоққа маҳкамланган металл қувурдан иборат бўлиб, думалоқ ўқ билан ўқланган. Нишонга олиш ва отиш қулай бўлиши учун айрим тиркагичлардан фойдаланилган. Отиш учун стволдаги махсус тешикчага пилта тиқиб ёндирилади, пилта ёниб, тешикчадан ствол ичига аланга беради ва ўқ отилади. ХВ аср ўрталарида пилтали затвор ихтиро этилгач, Пилта милтиқни отиш бирмунча осонлашди. Пилта милтиқ тепкили милтиқ яратилгунча кенг қўлланган. Пилта милтиқдан Ўрта Осиёда ХИХ аср 2ярмигача жанг ва ов куроли сифатида фойдаланилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |