Pilyastra
Пилястра, пилястр (лот. пила — устун) — меъморликда бино девори сиртидан тўғри бурчакли устуннинг бир томони шаклида бўртиб чи-қиб турадиган элемент. Устунда мавжуд бўлган қисмлар (тана, капител, база) Пилястрада ҳам мавжуд. Пилястра текис деворни бўлакларга ажратиб, унга алоҳида салобат ва чирой бағишлайди. Пилястра, асосан, бинонинг хоналари чегарасини ажратиш ва деворни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Кўп қаватли биноларда Пилястра ҳамма қаватларни ўзаро бирлаштириб, бир бутун яхлитликни юзага келтиради, бир қаватли бино ва турар жойлар ҳам Пилястрасиз қурилмайди, фақат улардаги П.нинг капител ва базалари жуда содда бўлади. Баъзиларида капител бўлмаслиги ҳам мумкин. Маҳаллий меъморликда П.нинг ярим минорасимон, кунгурасимон хиллари ҳам кенг тарқалган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |