Pinsa shirinligi
Пинса (италянча: Пинза, Вен вен. пинса) Италиянинг Венето, Фриули вилоятларида ва Трентинонинг баъзи ҳудудларида кенг тарқалган анъанавий ширинлик. Бироқ, ушбу ном бир-биридан бутунлай фарқ қилувчи ширинликлар, мисол учун Болоня (Италия италянча: Пинза бологнесе) ёки Триэст пинсаси сингари турли пишириқларга нисбатан ишлатилиши ҳам мумкин.
Рецептлар минтақаларга қараб фарқланади, аммо барча рецептлар орасида умумий хусусиятлар мавжуд. Таркибий маҳсулотлар жуда оддий, қишлоқ ошхонасига хос, аммо бугунги кунда улар ўтмишдагига нисбатан анчагина хилма-хил бўлиб, бойиб қолган: ширинлик буғдой ва маккажўхори уни, хамиртуруш, шакар ва тухум аралашмасидан тайёрланади, унга сукатлар, қуритилган анжир, майиз ва арпабодиён уруғлари қўшилади[1][2]. Пирогнинг устидан қизил шароб, фраголино ёки глинтвейн қуйилади[3][4].
Ширинлик (диаметри бир метргача бўлиши мумкин) одатда Рождество ва январ ойида улкан гулханларда қўриқчилар ёқиб нишонланадиган машҳур „Фалò ди инизио анно“ („Йил боши гулхани“) байрами арафасида истеъмол қилинади[5].
Италиянинг айрим вилоятларида ушбу анъана Паневìн (лит. „нон ва шароб“), шунингдек, пìроэ-пароэ, панаìни, паневìни, пигнарûл, вècиэ, cасере деб ҳам аталади. Байрам кечасида иссиқ грог — „вин брулè“ (вин брулè) ичишади ва пинса пирогини газак сифатида истеъмол қилишади[6]. Айтишларича, Муқаддас кечада сеҳргар Бефана болаларни кўришга келади, уларни ширинликлар, масалан, пинса пироги билан сийлайди. Шунинг учун, ушбу ширинлик „Бефана пироги“, "Бефана торти " ёки „Марантега торти“ (Бефананинг бошқа бир исми) номлари билан ҳам аталади[7].
Ушбу сўзнинг этимологияси „пица“[8] сўзи билан бир хил эканлиги тахмин қилинади.
Пирог анъанавий италян таомлари рўйхатига киритилган (италянча: Продотти агроалиментари традизионали италиани, ПАТ).
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Риcетта Пинза венета“ (ит). Cуcчиаио д'Аргенто. 2021-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-ноябр.
- ↑ Венето, ЭДТ, ] Линда Cоттино, Франcесcа Филиппи, Сара Фиорилло, Андреа Форменти, Марcо Патриоли, Россана Рандо „И прими: полента, биголи о рисотто?“, . Венето, Гуиде ЭДТ/Лонелй Планет. ЭДТ срл, 2016. ИСБН 9788859232469.
- ↑ Алберто Боттон. „Ла пинза, ил долcе венето делла традизионе cонтадина!“ (ит). Блог ди Падова (2020-йил 31-октябр). 2020-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-ноябр.
- ↑ лира_с. „Пирог «пинца» (фм праздничные национальные блюда, Италия)“ (ит). Коолинар.ру (2012-йил 27-ноябр). 2017-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-ноябр.
- ↑ Ренато Занcо. Ла cуcина делла Марcа тревигиана: дал раìcио россо ал… тирамесù. Буссоленго: Деметра, 1996 — 108—109-бет.
- ↑ „Бефана. Хто вона та чим ласують на Бефану?“ (ук). Італійський культурний центр Емілі. 2020-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-ноябр.
- ↑ „Риcетта пинза венезиана“ (ит). Диссапоре.cом (2019-йил 13-июл). 2020-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-ноябр.
- ↑ Боэрио, Гиусеппе „ПИО – Пинза“, . Дизионарио дел диалетто венезиано, 2а эд, Венезиа: Премиата типографиа ди Гиованни Cеcчини, 1856 — 511-бет.