Piodermiya
Пиодермия (юн. пион — йиринг ва δέρμα — тери) — терининг йирингли касаллиги. Терига йиринг пайдо қилувчи микроблар — стафилококк ва стрептококклар, гоҳо айрим микроорганизмлар — пневмококклар, кўк йиринг та-ёкчаси ва бошқаларнинг тушиши сабаб бўлади. Баъзан бир нечта микроорганизм бир-галикда учраши ҳам мумкин. Табиатда стафилококк ва стрептококкларнинг доимий мавжудлиги П.нинг тез-тез учрашига олиб келади. Санитариягигиена қонунқоидаларини билмаслик ёки уни қўпол равишда бузиш, тур-муш ва меҳнат шароитларидаги кам-кўст ҳолатлар (айрим касб кишиларида кумир, семент ва бошқа билан терининг мунтазам ифлосланиши), меъда-ичак, нерв системаси фаолиятининг, шунингдек, моддалар алмашинувининг бузилиши, интоксикация ва бошқа П. тарқалишига имкон беради. П.нинг ўткир ва сурункали, шунингдек, юза ва чуқур, стрептококкли, стафилококкли ва аралаш хиллари тафовут қилинади. Стафилококкли П.га (стафилодермиялар — бунда, асосан, соч фолликуллари ва апокрин без соҳаси зарарла-нади) фолликулит, чипқон, хўппоз, гидроденит, сикоз ва бошқа киради. Стрептококкли П.дан (стрепто-дермияда — тери юзаси чакаланади, но-зик пуфакчалар пайдо бўлади, йиринглайди; йиринг тезда қуриб, қора қўтирга айланади) сачратки, сарамас, лаб бичилиши, хасмол ва бошқа учрайди. П.нинг барча турларини даволаш деярли бир хил. Антибиотиклар, сулфаниламидлар, витаминлар, специфик ва носпецифик иммунобиологик терапия ҳамда физи-отерапевтик даво усуллари қўлланади. Ёш болалар П.га кўпроқ мойил бўлганлиги учун беморларнинг соғлом болалар билан юришига йўл қўйилмайди. П.нинг олдини олишда унга сабаб бўладиган омилни бартараф этиш муҳим.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |