Пир Хўжа Ҳамидуддин Сиалви (1936 – 2020-йил 17 сентябр) – Покистоннинг Саргода шаҳридаги Сиал Шариф зиёратгоҳининг сажжада нашини бўлган покистонлик маънавий етакчи ва сиёсатчи[1]. Умуман олганда, унинг оиласи Барелви мактабига мансуб, гарчи улар ўзларини „Барелви“ деб аташни маъқул кўришмаса-да.

Пир Ҳамидуддин Сиалви
Покистон сенати аъзоси
Мансаб даври
1988 – 1991
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1936
Сиал Шариф, Покистон
Вафоти 17-сентябр 2020-йил (84 ёшда)
Миллати Покистонлик
Сиёсий партияси Покистон мусулмонлар иттифоқи
Муносабатлари Соҳибзода Ғулом Низомиддин Сиалви (жияни)
Отаси Хўжа Қамариддин Сиалви
Алма матер Дарул-Улум-Зиа-Шамсул-Ислам

У 1988-йилнинг мартидан 1991-йилнинг мартигача ва яна 1991-йилнинг мартидан 1994-йилгача ПМЛ (Н) партияси номзоди сифатида Покистон сенати аъзоси бўлган[2][3][4].

Тарихи

У 1936-йилда Сиал Шарифнинг диндор оиласида туғилган бўлиб, бошланғич таълимни Дорул-Улум-Зиё-Шамсул-Исломдан олган. Кейинчалик у Дорул-Улум-Динияда ваъз ва таълим беришни бошлаган ва бу фаолиятини кейинги йигирма йил мобайнида давом эттирган[2].

Вафоти

2020-йил 17-сентябрда вафот этди. Жаноза намозида унинг минглаб издошлари қатнашди.

Манбалар