Pir Muhammad dargohi
Пир Муҳаммад Олиюллаҳ даргоҳи сўфий файласуфи ва тамил шоири Пир Муҳаммад Аппа номи билан аталган. У Тирунелвели туманидаги Тенкаси шаҳрида туғилган, Керала штатининг Пирмеду шаҳрида умрининг кўп даврини медитация билан ўтказган ва кейинчалик Тҳуcкалайга келиб, шу ерда қолган. Бу жой ҳозирда Тамил Надунинг энг жанубий тумани Канякумаридаги энг машҳур сўфий зиёратгоҳларидан бири ҳисобланади[1].
У тамил тилида ижод қилган шоир ва файласуф сифатида танилган. У Траванкор давридаги Чера сулоласи ҳукмдорлари билан яқин алоқада бўлган.
Бу сўфий файласуф ва шоирнинг йиллик маъракаси ҳар йили Ражаб ойида нишонланади. Бу тадбир Тҳуcкалаи АПМА Жамаатҳ томонидан ўтказилади; Керала ва Тамил Надунинг турли жойларидан одамлар динларидан қатъи назар, шу ой давомида даргоҳга ташриф буюришади. Фестивал куни штат ҳукумати томонидан бутун Канякумари тумани учун маҳаллий таътил эълон қилинади.
Даргоҳ ҳудидида ухлаш нияти муқаддас ҳисобланади. Йиллик фестивал Ражаб ойида нишонланади ва бу фестивалда Тамил Наду ва Кераладан кўплаб инсонлар ташриф буюради.
Манбалар
- ↑ „Пеэр Моҳамед Даргаҳ, Тҳуcкалай Индиа Тоурист Информатион“. 2014-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-феврал.