Пир Садардин, шунингдек Пир Садриддин ёки Пīр Ṣадр ал-Дīн деб ҳам танилган, ўн тўртинчи асрдаги исмоилилик даъватчиси бўлиб, Сатпанҳ тариқатига асос солган. Барча динларнинг толерантлиги ва синкретизмни ўрганган ҳамда Ислом ва Ҳиндизм синкретизмларига алоҳида эътибор қаратган[1][2].

У Пир Шиҳоб ад-Диннинг ўғли ва меросхўри, ХИВ асрнинг энг кўзга кўринган исмоилий муаллифларидан бири бўлган. У исмоилий Низорий уламоси Имом Муҳаммад ибн Исломшоҳнинг замондоши эди[3]. Форсда туғилган Садардин кейинчалик Жанубий Осиёга саёҳат қилиб, Синдда (ҳозирги Покистон жанубида) яшайди ва бу ҳудудда Сатпантҳ тариқатини ёя бошлайди. Шунингдек, Хожки ёзувини ишлаб чиқади ва гинанс ёза бошлайди. Пир Садардин бир неча асрлар давомида исмоилийлар томонидан ўқилган дуоларни ёзган, улар жуда узун ва ўқилиши деярли ярим соат давом этган. Унинг „Гат Паж Жи Дуа“ асари ҳам дунёнинг яратилиш тарихи ҳақида ёзилган[4].

Пир Садардиннинг „Гинанлар“ асари бугунги кунда Аламут ва Дайлам ҳақида ёзилган гинанларнинг охиргиси бўлиб, шу вақтга қадар 1256-йилда Аламут мўғуллар қўлига ўтгандан кейин йўқ қилинган деб ҳисобланган исмоилийларнинг кейин ҳам шу ҳудудларда яшаганлигини кўрсатади. Улар 14-асргача Аламут ва Дайлам ҳудудларида яшашган[5]. У исмоилийларнинг Винод номли китобини ҳам ёзган[6].

У Покистоннинг муқаддас Уч Шариф шаҳридан унча узоқ бўлмаган Таранда Муҳамад Панаҳ қабристонига дафн этилган[7].

Манбалар

  1. ↑ Пирана. „Тҳе чаинс оф Пирана“ (эн). Фронтлине (2004-йил 9-сентябр). Қаралди: 2022-йил 15-март.
  2. ↑ „А Даргаҳ'с Дистортион: Ҳоw Гужарат'с Имамшаҳ Баwа Даргаҳ Wас Cонвертед то а Темпле Овер Тиме“ (эн). Тҳе Wире. Қаралди: 2024-йил 7-июл.
  3. ↑ Вирани, Шафиқуэ Н. (2003). "Тҳе Эагле Ретурнс: Эвиденcе оф Cонтинуэд Исмаили Аcтивитй ат Аламут анд ин тҳе Соутҳ Cаспиан Регион Фоллоwинг тҳе Монгол Cонқуэсц". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй 123 (2): 351. ИССН 0003-0279. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/37219410. 
  4. ↑ „Пир Садардин“ (эн). Институте оф Исмаили Студиэс. Қаралди: 2018-йил 22-сентябр.[сайт ишламайди]
  5. ↑ Вирани, Шафиқуэ Н. (2003). "Тҳе Эагле Ретурнс: Эвиденcе оф Cонтинуэд Исмаили Аcтивитй ат Аламут анд ин тҳе Соутҳ Cаспиан Регион Фоллоwинг тҳе Монгол Cонқуэсц". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй 123 (2): 351. ИССН 0003-0279. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/37219410. 
  6. ↑ Лакҳани. „Пир Садардин“. www.исмаили.нет. Қаралди: 2018-йил 22-сентябр.
  7. ↑ „ТҲЕ МАУСОЛЕУМС ОФ ИСМАИЛИ ПИР САДАРДИН АНД ҲИС СОН ПИР ҲАСАН КАБИРДИН“.