Pir Shoh Jevna

Шоҳ Жевна (Пир Шоҳ Жевна Маҳбуб Алам Нақви ал-Бухорий номи билан ҳам танилган) – 15-аср авлиёси ва нақви саййид. Ҳижрий 895-йили (милодий 1493) Каннауж шаҳрида туғилган. Жалолиддин Сурх-Пош Бухорийнинг бевосита авлоди, отаси Саййид Садруддин Шоҳ Кабир Нақви ал-Бухорий шоҳ Сикандар Лодийнинг бош маслаҳатчиси бўлган[1].
Махдум Жаҳаниан Жаҳангаст вафотидан кейин Шоҳ Жевнанинг аждодлари Каннаужга кўчиб ўтишган[2]. Жевна Каннауждан Шоҳ Жевнага (унинг номи билан аталган шаҳарча) кўчиб борган. У ерга жойлашгунга қадар, бу жой кимсасиз бўлган. Махдум Жаҳаниан масжиди ҳамон Каннаужда мавжуд[3]. Шоҳ Жевна ҳижрий 971-йилда (милодий 1569) Бобурийлар императори Жалолиддин Акбар ҳукмронлиги даврида вафот этган. Жевнанинг авлодлари ҳозиргача Ҳиндистон ва Покистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилади[4][5].
Манбалар
- ↑ „Пир-э-Камил Ҳазрат Пир Шаҳ Жеwна Ал-Нақви Ал-Бокҳари“ (эн). www.тҳенеwс.cом.пк. Қаралди: 2021-йил 7-январ.
- ↑ „Ҳазрат Пир Шаҳ Жеwна Ал-Нақви Ал-Бокҳари“. www.жанатҳимессаге.cо.ук. Қаралди: 2021-йил 7-январ.
- ↑ „Макҳдоом Жаҳания, моҳалла шекҳана каннауж“. индиапл.cом. Қаралди: 2021-йил 9-январ.
- ↑ „Глориэс оф Ҳазрат Пир шаҳ Жеwана“ (эн). www.тҳенеwс.cом.пк. Қаралди: 2021-йил 7-январ.
- ↑ „Индиан Жоурнал Оф Арчаэологй“. ижарч.орг. Қаралди: 2021-йил 3-феврал.
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |