Piramida (Memfis)
Буюк Америка пирамидаси сифатида танилган ва қисқача Пирамида[1] деб аталган Пйрамид Арена дастлаб Мемфис марказида Миссисипи дарёси қирғоғида қурилган арена ҳисобланиб, ушбу арена 20 142 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Аренаэгалик қилинган ва биргаликда бошқарилган, Шелби округи 2009-йил апрел ойида Мемфисга эгалик улушини сотиб юборади[2].
| ҳттпс://уплоад.wикимедиа.орг/wикипедиа/cоммонс/а/а0/Пйрамид_Арена.жпг |
Аренанинг ғайриоддий тузилиши ўзининг пирамидалари билан машҳур бўлган қадимги Мисрнинг Мемфис шаҳрига ишора қилиб туради. Иншоотнинг баландлиги 98 метр бўлиб, пойдеворининг ўлчами эса 180 метрга эга бўлиб, у Хеопс пирамидаси (138,75 м), Хафре пирамидаси (136,4 м), Луксордан кейин ўлчамлари бўйича дунёдаги олтинчи йирик пирамида ҳисобланади. Лас-Вегасдаги меҳмонхона (106 м), Пушти Пирамида (104 м) ва Бент Пирамида (101,1 м), шунингдек, шаҳардаги саккизинчи энг баланд бинолар қаторига кирган. Пйрамид Арена ҳам Озодлик ҳайкалидан бир оз баландроқ (тахминан 5 метр). Бир неча йиллар давомида Мисрдан ҳақиқий ҳайкал шаклида яратилган Буюк Рамсес ИИ ҳайкали бинонинг кириш эшиги олдида қад росланиб турарди. Бироқ, 2011-йилда ҳайкал Мемфис университети томонидан номинал 1 доллар эвазига ижарага олинади ва 2012-йил апрел ойида ўзининг асосий кампусига кўчирилади.
2004-йилдан бери Пйрамид Арена спорт ёки кўнгилочар марказ сифатида фаолиятини тўхтатади. Кейинчалик бино Басс Про Шопс супермаркетига айлантириладии, аренанинг тепасида очиқ кузатув майдончаси мавжуддир.
Қурилиши
"Буюк Америка пирамидаси" ни Мемфиснинг ёш резиденти Брент Харц яратган, у келажакдаги олтин пирамиданинг кўринишини чизган, унинг Мемфис рамзи сифатида пирамида ҳақидаги тушунчаси тадбиркор Жон Тигреттга ёққан. Бинонинг пойдевор қўйиш маросими 1989-йил 15-сентябрда бўлиб ўтди ва 1991-йил 9-ноябрда Пирамида Аренанинг очилиш маросими бўлади.
Структуранинг дизайни, шунингдек, унинг қурилишига Денвер Нуггец баскетбол клуби ва Тигретт Мемфисга олиб келган бир нечта кўнгилочар компанияларнинг ҳаммуаллифи Сидней Шленкер бошчилик қилган: бинода турли хил сайёҳлик жойларини яратиш учун дастлаб режалар мавжуд бўлган. Улар қуйидагилардан иборат эди: мусиқага бағишланган қисқа тўлқинли радиостанция, Мемфис, Ҳард Роcк кафеси, Мусиқа музейи, Муд ороли ўйин парки ва бошқа кўнгилочар об’эктлардир. Бироқ, Тигретт ва Шленкер ўртасидаги келишмовчиликлар ва кейинги молиявий қийинчиликлар туфайли режалари амалга оширилмай қолади.
Пирамида аренасидан фойдаланиш
Пйрамид Арена Мемфис университети вакили бўлган Мемфис Тигерс баскетбол жамоаси ва кейинчалик Мемфис Гриззлиэс НБА клуби учун уй майдони бўлиб хизмат қилди. Бироқ, 2004-йил ноябр ойида иккала жамоа ҳам янги Федех Форум аренасига кўчиб ўтишади.
Пйрамид Арена 1993-йилги Буюк Ўрта Ғарб конференцияси эркаклар ва аёллар баскетбол турнирига, 1994-йил ва 1997-йиллардаги Жануби- Шарқий конференция эркаклар баскетбол турнирига, 1996-йил ва 2000-йиллардаги АҚШ эркаклар баскетбол турнирига ва 2003-йилги аёллар баскетбол конференсиясига мезбонлик қилган. Шунингдек, у 1995, 1997 ва 2001-йилларда НCАА турнирининг биринчи ва иккинчи босқичларига мезбонлик қилган.
Пйрамид Аренада 2002-йилда Леннокс Люис ва Майк Тайсон ўртасидаги бокс учрашуви ҳам бўлиб ўтади, унда Люис саккизинчи раундда Майк Тайсонни нокаутга учратиб ғалаба қозонади.
2005-йил охирида режиссёр Крейг Бревер бинони овозли саҳна сифатида ишлатган сабаби у ўзининг " Қора илон ноласи " филми учун[3] ишлатган эди.
2002-йилдан 2006-йилгача бу ерда яна Масиҳдаги Худо черкови руҳонийларининг йиллик халқаро учрашувлари бўлиб ўтарди.
2002-йилда Пйрамид Аренада Элвис Пресли вафотининг 25 йиллигига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Муаммолар ва ёпилиш
Пйрамид Арена очилганидан бери бир қатор қийинчиликларга дуч келади. Бино очилган кечада дренаж насослари етарли бўлмагани учун арена поллари сув остида қолган. Арена ҳам НБАга тайёр бўлиши керак эди; аммо, Мемфис Гриззлиэс шаҳарга кўчиб ўтганида, Пйрамид Аренани ушбу стандартларга мослаштиришдан кўра, НБА стандартларига мос келадиган янги арена қуриш молиявий жиҳатдан арзонроқ бўлишини тушуниб етади ва НБА сатандартларига мос келадиган янги аренани қуришга киришади.
2004-йилдан бери Пйрамид Арена спорт ёки кўнгилочар марказ сифатида ишлатилмай келинади.
Манбалар
- ↑ „Тҳе Малл Оф Мемпҳис : Ремемберинг тҳе Маркетплаcе оф тҳе Мидсоутҳ | Маин / Пйрамид“. 2012-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-феврал.
- ↑ „МcМиллин, Заcк. Онcе филлед то тҳе рафтерс, Пйрамид сиц эмптй ас иц футуре ис дебатед. Мемпҳис Cоммерcиал Аппеал, Сундай, Май 10, 2009.“. 2014-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-феврал.
- ↑ „Cастинг cалл анноунcед фор 'Блаcк Снаке Моан'“. Мемпҳис Бусинесс Жоурнал (2005-йил 18-август). 2008-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-феврал.
Ҳаволалар
| Пирамида (Мемфис) ҳақида Википедиянинг қардош лойиҳаларида кўпроқ билиб олинг | |
| Маъно ва таржималари Викилуғатда | |
| Медиа файллар Викиомборда | |
| Таълим ресурслари Викиверситетда | |
| Хабарлар Викиянгиликларда | |
| Иқтибос, мақол ва маталлар Викииқтибосда | |
| Асарлар матнлари Викиманбада | |
| Китоб ва дарсликлар Викикитобда | |
- Эмпорис саҳифаси Архивная копия -да архивланган