Piranograf
Пиранограф (юнонча: руг — олов, апо — юқорида ва ...граф) — тўғри тушаётган ёки тарқоқ қуёш радиацияси (нури)ни узлуксиз қайд қилиб бориш учун мўлжалланган асбоб. Қуёш радиациясини ўлчайдиган асбоб — пиранометр ва радиацияни ўз-ўзидан қайд қилиб борадиган галванометрдан иборат. Фақат тарқоқ радиацияни ўлчаш учун П. учи қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишидан асрайдиган ҳалқа ичига ўрнатилади. Пиранометрда радиацияни қабул қилиш вазифасини кетма-кет туташтирилган манганин ва константа бўлакларидан иборат термобатарея бажаради. Қуёш радиациясининг мутлақ қийматини олиш учун П. кўрсатишлари пиргелиометр бўйича текширилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |