Пиридин, C5Ҳ5Н — рангсиз, ўзига хос хидли органик суюқлик. Мол. м. 79,1, суюқланиш температураси —42,7°, қайнаш температураси 115,3°, зичлиги 981,9 кг/м3 (20° да). Сув ва кўпчилик органик эритувчилар билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Кучсиз асос, кислоталар билан тузлар ҳосил қилади. Тошкўмир смоласидан олинади. Бўягичлар синтезида, доривор моддалар ва инсектицидлар олишда, эритувчи сифатида ишлатилади. Ҳосилалари, мас, 2-метил 5-вин ил пиридин винилпиридин каучуклар тайёрлашда қўлланади. П. заҳарли.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил