Pirildoq
Пирилдоқ, бизбизак — ўз ўқи атрофида тез айланадиган мослама, ўйинчоқ. Қўл кучи, шамол, пружина ёки ип ёрдамида айлантириб юборилади. П.айлантириб юборилганда оғса оғадики, йиқилмайди. П.нинг иши бевосита инерсия қонунига боглиқ. Унинг ҳар бир зарраси айланиш ўқига перпендикуляр бўлган айлана бўйлаб ҳара-кат қилади. Ҳар бир зарра айланиш ўқига перпендикуляр текисликда қоладиган тарзда ҳаракат қилишга интилади. Шунинг учун П. йиқилмайди. Тугма тешикларидан ип ўтказиб, ипнинг икки учини бармоқларга кийгизган ҳолда ипни гоҳ таранглаб, гоҳ бўшаштириб ўйналадиган П. бизбизак деб аталади. П.нингхусусиятларидан техникида кенг фойдаланилади. Кемалар, самолётлар, космик аппаратларга П. хоссасига асосланган ҳар хил асбоблар, гироскоп, компас ва стабилизаторлар ўрнатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |