Pirimidin
Пиримидин, 1.3-диазин, C4Ҳ4Н2 — диазин синфига оид ўзига хос ҳидли, рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 22,5°, қайнаш температураси 124°, кучсиз асос. Сув, спирт ва эфирда яхши эрийди. П., одатда, 3-аминоакролеинни мочевина билан конденсатлаб ёки 2-хлор, 2,4-дихлор, 2, 4, 6-трихлор П.ни асослар иштирокида қайтариб олинади. П. ядроси витамин В,, коэнзим (ури-диндифосфатглюкоза), антибиотиклар (амицетин, блеомицин), доривор пре-паратлар (барбитуратлар, пиримидин, сулфамидлар, фторафур), кучли за-ҳарлар (тетродоксин), нуклеин кислоталар ва бошқа таркибига киради. Биологик жараёнларда аҳамияти муҳим.
Пиримидин асослари, пиримидинлар — пиримидиннинг гетероциклик азотли асослари ҳосилалари бўлмиш табиий бирикмалар гу-руҳи. Организмнинг ҳаёт фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Нуклеин кислоталар, нуклеотидлар, коферментлар ва бошқа таркибига киради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |