Андоза:Овозли Википедия Пиримқул Қодиров (1928-йил 25-октябр, Хўжанд вилоятидаги Кенгқўл қишлоғи – 2010-йил 20-декабр, Тошкент) – ўзбек ёзувчиси.

Пиримқул Қодиров
Таваллуди 25-октябр 1928-йил
Вафоти 20-декабр 2010-йил(2010-12-20)
(82 ёшда)
Касби ёзувчи
Жанр Саргузашт, тарихий асарлар
Шоҳ асари „Юлдузли тунлар“ (1978)
Мукофотлари

Биографияси

1928-йил 25-октябрда Тожикистоннинг Хўжанд вилоятидаги Кенгқўл қишлоғида туғилди.

1951-йилдан Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) шарқшунослик факултетини ва 1954-йили Москвадаги Адабиёт институтининг аспирантурасини битирган. Филология фанлари номзоди.

1990–2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фан, таълим ва маданият қўмитасининг раиси, кейинчалик раис ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатди.

Ижоди

Биринчи китоби – „Студентлар“ 1950-йилда чоп этилган. Янги авлод ўзбек зиёлиларининг шаклланиши „Уч илдиз“ романида (1958) тасвирланган. Роман 1959-йилда Москвада рус тилида чоп этилди. Ёзувчи туғилган тоғли қишлоқ ҳаёти „Қора кўзлар“ (1966) романида акс эттирилган. Пиримқул Қодиров „Қадрим“ (1963), „Эрк“ (1969), „Мерос“ (1975) қиссалари, „Олмос камар“ (1977) романи муаллифи.

Сўнг ўттиз йил давомида халқнинг тарихий хотирасини уйғотадиган „Юлдузли тунлар“ (1978), „Авлодлар довони“ (1988), „Она лочин видоси“ (2001) номли тарихий романларни чоп эттирди. Бобур ҳақидаги роман ўзбек тилида 6 марта, рус тилида 5 марта катта тиражда чоп этилди. У ҳинд, урду, бенгал, турк, қозоқ, уйғур, туркман тилларига ўгирилган.

Олим Пиримқул Қодиров „Тил ва дил“ (1973), „Халқ тили ва реалистик проза“ (1974) сингари илмий, „Ўйлар“ (1971), „Қалб гавҳари“ (2001) бадиий китоблар муаллифи.

Таржималари

Пиримқул Қодиров Лев Толстойнинг „Казаклар“ қиссаси, М.Лермонтовнинг "Бела", Константин Фединнинг „Илк севинчлар“, Х. Деряэвнинг „Қисмат“ романини ўзбекчага таржима қилган.

Мукофот ва унвонлари

1981-йилда „Юлдузли тунлар“ романи учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти билан тақдирланди.

1983-йилда „Олмос камар“ романи учун СССР ёзувчилар уюшмаси мукофоти берилган.

1988-йилда „Ўзбекистон халқ ёзувчиси“ унвони берилган[1][2].

1994-йилда Шуҳрат медали берилган.

1998-йилда „Эл-юрт ҳурмати“ ордени берилди.

2006-йилда „Буюк хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган.

Манбалар

  1. ↑ Шермуҳамедов Р. „Пиримқул Қодиров“. Т.: Адабиёт ва санъат, 1983.
  2. ↑ Шарафиддинов О. "Адабий этюдлар". Т.: Адабиёт ва санъат, 1968, 139-166

Ҳаволалар