Пироксенит — бир ёки бир неча пироксенлардап иборат ўта асосли тоғ жинси. Баъзан дала шпати, оливин ва магнетит ёки титаномагнетит аралашган бўлади. П. габбро-перидотитли магматик тоғ жинслари гуруҳига мансуб. Таркибидаги пироксен ва руда мине-рали турига қараб П. ортопироксенит, клинопироксенит, бронзитит, гипер-стенит, вебстерит (лерсолит) каби турларга бўлинади. Ундан ташқари, гранат, илменит, слюда, плагиоклаз ва асосий аксессор минераллар сифатида хромшпинелидлар билан магнетит қўшилади. П.да 43-53% СиО2, 4-10% А12О3> 5-13% ФеО+Ф2О3, 1324% МгО ва 9-20% СаО бўлади. П. гипербазитлар таркибига киради. Кўпинча ишқорли жинслар ва карбонатитларда апатит, нодир-ер элементлари ва бошқа фойдали казилмалар билан бирга учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил