Пироморфит (юнонча: руг — олов ва морҳе — шакл) — фосфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Р5[РО4]3С1. Таркибида РО - 82,0%, Р2О5-15,4%, С1-2,6%, баъзан қўшимчалардан фосфорнинг изоморф ўрнини босувчи Ас бўлади. Гексагонал син-гонияда призма ёки бочкасимон шаклда кристалланади. Кам ҳолларда донадор, толасимон ва оқиқ агрегатлар. Ялтироқлиги шишасимон. Қаттиклиги 3,5—4, зичлиги 6700–7100 кг/м3. Ранги яшил, баъзан сариқ ёки оловранг. Полиметалл ва олтин рудалари конлари зонасида ҳосил бўлади. Қўрғошин рудаси сифатида фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил