Pirop
Пироп (юн. пйропос — оловсимон) — гранатлар гуруҳига мансуб минерал. Мг3Ал2(СиО4)3, таркибида 20,45% МгО бўлади. Унга темир, марганец ҳам аралашган. Пироп чиройли тўқ қизил ранги билан ажралиб туради. Айрим перидотит лар, кимберлитлар, шунингдек, серпентинитлар учун хос. Пиропнинг қип-қизил, тиниқ, шаффоф кристаллари қимматбаҳо тош ҳисобланади. Ялтироқлиги шишасимон, қаттиқлиги 6,5—7,5, зичлиги 3580–3710 кг/м3. Машҳур пироп кони Чехияда бўлиб, метаморфизлашган магнезиал сланецларда, сочма конларда кенг тарқалган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |