Пирот жанги (булғорча: Битка при Пирот, сербча: Битка код Пирота)– 1885–йил 26-27–ноябр кунларида Серб-Болгар уруши вақтида бўлиб ўтган жанг. Жанг Болгария г'алабаси ва сулҳ имзоланиши билан якунланди. Урушдан сўнг Бухарест келишуви тузилди ва Серб-Болгария урушини тугатилиб, икки давлат о'ртасида тинчлик о'рнатилди.

Пирот жанги
Саналар 1885–йил 25-26–ноябр
Уруш ери Сербия Пирот шаҳри
Натижа Болгария г'алабаси
Қўмондонлар
Данаил Николаэв Петар Топаловиć

Тарих

1885–йил 17-19–ноябр кунлари бо'либ о'тган Сливница жангида Болгария г'алабасидан со'нг болгарлар армияси қарши ҳужумга о'тди[1]. Болгар қўшинлари Гургулят (19–ноябр) ва Драгоман (22–ноябр)да сербларни мағлубиятга учратиб, Пирот шаҳрига етиб келишди[2], у ерда серб Нишава армияси шаҳарнинг ғарбидаги тепаликларда мудофаа позицияларини эгаллади[1].

Жанг

26–ноябр куни болгарлар чегара бо'йлаб серб қо'шинларини маг'луб этиб, Пиротга кириб боришди. О'ша куни соат 15:00 атрофида Болгария илг'ор гвардияси душманга қарши кураш олиб борди ва биринчи бо'либ фронтнинг чап қанотида муваффақиятга эришди, капитан Попов отряди Диван ҳамда Черни Враҳ баландликларини эгаллаб олганди. О'нг қанотда Сербия Шумадижа дивизиясининг 10-полки, Пиротни ҳимоя қилиш учун юборилган иккита баталон орқага чекинди. Чап қанотдаги то'қнашувларда болгарларда 48 киши ҳалок бо'лди, 136 киши яраланди ва 27 киши бедарак ё'қолди. Серблар эса 67 аскарини ё'қотди, 134 киши ярадор бо'лди ва 85 киши асирга олинди. Серблар ёмон қуролланган ва эскирган рус артиллериясидан фойдаланишган, болгарлар эса замонавий немис қуролларидан фойдаланганлар[3].

27–ноябрга о'тар кечаси серблар қайта то'планиб, тонгда Пиротни болгарлардан қайтариб олишга муваффақ бо'лишди[4]. Маёр Гуджевнинг колоннаси Шумадижа дивизиясига ҳужум қилди ва болгарлар сербларни Темска дарёсига чекинишга мажбур қилишди. Шумадижа дивизиясининг чекиниши Дрина дивизиясини ҳам орқага қайтишга мажбур қилди. Серблар тунгача Пиротнинг жанубий қисмида о'з позицияларини сақлаб қолишга муваффақ бо'лишди[5]. Кейинчалик болгарлар сербларни шаҳардан сиқиб чиқаришди ва Пирот шаҳри г'арбидаги серб қо'шинларига ҳужум қилишди[6]. Серблар шаҳарнинг жанубида тунгача о'з ўринларини сақлаб қолишди.

Натижа

Г'алабадан бир кун о'тгач, Болгария армияси жангнинг асосий нишони бо'лган Ниш шаҳрига юришни давом эттиришга тайёрланди. Аммо Болгария пойтахтидаги Австрия-Венгрия делегацияси, агар Болгариянинг юришни давом эца, Австрия-Венгрия Сербия билан иттифоқ тузишини ма'лум қилди. Натижада о'ша куни сулҳ тузилди[7]. 1886–йил 3–мартдаги Бухарест шартномаси урушга якун ясади[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳалл, Ричард C.. Wар ин тҳе Балканс: Ан Энcйcлопедиc Ҳисторй фром тҳе Фалл оф тҳе Оттоман Эмпире то тҳе Бреакуп оф Югославиа. Блоомсбурй Публишинг, 2014 — 61-бет. ИСБН 978-1-61069-031-7. 
  2. ↑ Пейчев, А.
  3. ↑ Баркер, П.. Ҳорсе, Фоот анд Гунс Версион 1.1. Лулу.cом, 2016. ИСБН 978-1-326-57118-4. Қаралди: 2020-йил 6-сентябр. 
  4. ↑ Ҳарботтле, Т.Б.. Диcтионарй оф Баттлес: Фром тҳе Эарлиэст Дате то тҳе Пресент Тиме. Гоод Пресс, 2019 — 199-бет. 
  5. ↑ Ҳарботтле, Т.Б.. Диcтионарй оф Баттлес: Фром тҳе Эарлиэст Дате то тҳе Пресент Тиме. Гоод Пресс, 2019 — 199-бет. 
  6. ↑ Туcкер, С.. А Глобал Чронологй оф Cонфлиcт, А Глобал Чронологй оф Cонфлиcт: Фром тҳе Анcиэнт Wорлд то тҳе Модерн Миддле Эаст. АБC-CЛИО, 2010 — 1486-бет. ИСБН 978-1-85109-667-1. 
  7. ↑ Ҳарботтле, Т.Б.. Диcтионарй оф Баттлес: Фром тҳе Эарлиэст Дате то тҳе Пресент Тиме. Гоод Пресс, 2019 — 199-бет. Ҳарботтле, Т.Б. (2019). Диcтионарй оф Баттлес: Фром тҳе Эарлиэст Дате то тҳе Пресент Тиме. Гоод Пресс. п. 199.
  8. ↑ Голдстеин, Э.. Wарс анд Пеаcе Треатиэс: 1816 то 1991. Тайлор & Франcис, 2005 — 34-бет. ИСБН 978-1-134-89912-8.