Pirotexnika
Пиротехника (юнонча: руг - олов ва техника) — портловчи ва ёнувчи аралашмалар тайёрлаш ҳамда уларни амалда қўллаш билан шуғулланадиган техника тармоғи. Ҳарбий мақсадларда, саноатда, қишлоқ хўжалигида, байрамларда мушакбозликда қўлланадиган моддалар билан шуғулланувчи турлари бор.
Ҳарбий мақсадларда ёритувчи пиротехник таркиб (ПТ)лар, сигнал, ёндирувчи, ёруғ из қолдирувчи, тугун ҳосил қилувчи Пиротехникалар қўлланади. Пиротехникадан жанг майдонида снарядлар, бомбанинг портлаши каби сунъий портлашларни ҳосил қилишда ҳам фойдаланилади. Саноатда релслар, трубалар, электр симлар, турли қотишмалар ишлаб чиқариш да термит Пиротехникадан фойдаланилади. Гугурт ишлаб чиқаришда ишлатиладиган таркиблар ҳам Пиротехниканинг бир тури ҳисобланади. Сигнал Пиротехникаларидан транспортда, кинога олиш, мушаклар тайёрлаш ва бошқаларда фойдаланилади. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларни зараркунандалардан сақлаш, хўл мевалар сақланадиган омборлар ва вино бочкаларини дезинфексия қилишда Пиротехника ишлатилади.
Кўпчилик Пиротехникаларнинг асосини оксидловчининг ёнилғи билан иккиламчи аралашмаси ташкил этади; бунда ёнилғи қисман оксидловчидаги, қисман ҳаводаги кислород ҳисобига ёнади. Пиротехникада нитратлар ва перхлорларат, металл оксидлари (Фе3О4, МнО2 ва бошқалар) оксидловчи вазифасини бажаради.
Юқори температурали ПТ да ёнувчи аралашма сифатида Мг, А1 ва уларнинг қотишмалари, камдан-кам Ти ва Зр дан; тутун ҳосил қилувчи аралашмада эса, асосан, органик моддалардан фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |