Pirrotin
Пирротин (юн. пйрротес — чўғдай қизил ёки қуюқ сариқ), магнит колчедани — сулфидлар синфига мансуб минерал. Таркиби Ғе, КС. Қўшимча сифатида Ни, Cо бўлади ҳамда қат-тиқ қоришмалари (халкопирротинлар) учрайди. Гексагонал ёки моноклин сингонияли кристаллари кам учрайди, одатда, яхлит масса ёки хол-хол доналар шаклида бўлади. Ранги тўқ сариқ, қиз-дирилганда қўнғир тусга киради, ме-таллдек ялтироқ, мўрт. Структураси нуқсонли, чунки октаэдр бўшлиқларнинг ҳаммаси ҳам Ғе билан тўлдирилмаган. Қат-тиклиги 3,5—4,5; зичлиги 4580–4700 кг/ м3. Магнит хоссаси таркибига қараб ўзга-ради: С кам бўлган триолит ва гексагонал П. — антиферромагнетиклар, С кўп бўлган моноклин П. — ферромагнетик (Кюри нуқтаси 300—320°С). П.нинг ай-рим минераллари парамагнетизм (магнит анизотропияси) хусусиятига эга. П. қайноқ аралашмалардан вужудга келади. Турли генетик типларда ва эндоген конларда тарқалган: асосли магматик жинсларда сулфат уюмлари (мис-никел сулфидлар) орасида, контакт-метасоматик конларда халкопирит, пирит, касситерит, шеелит, калсит, кварс билан, гидротермал конларда сфалерит, галенит, халкопирит, касситерит, арсенопирит билан, чўкинди жинслар орасида сидерит билан бирга учрайди. Оксидланиш зонасида пирит, марказит ва қўнғир те-миртошларга айланади. П. рудаларида бошқа фойдали компонентлар бўлмаса, кам фойдаланилади, улар олтингугурт, темир, сулфат кислота олишда хом ашё сифатида ишлатилади, никелли П. никел олиш учун фойдаланилади. П. Ўзбекистонда дастлаб Самарқанд вилоятида (1891), сўнгра Чатқол-Қурама тоғларида, Ўзбекистон ғарби ва жанубида ва бошқа жойларда топилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |