Pisandiy
Писанди таҳаллусидаги, асл исми Авазмуҳаммад Ёрмуҳаммад ўғли, ўзбек ва форс тилларида ижод қилган ўзбек шоири ва ёзувчисидир.
| ўзбекча: Писандий / Писандий / پسندی форсча: پسندی | |
|---|---|
| Асл исми | Авазмуҳаммад Ёрмуҳаммад ўғли |
| Таваллуди |
1816-йил |
| Вафоти |
1918-йил Қўқон, Фарғона вилояти, Туркистон |
| Тахаллуси | Писандий |
| Ижод қилган тиллари | Форс ва Ўзбек тиллари |
| Йўналиш | Ёзувчи |
Биография
1816-йилда Қўқон хонлигининг Қўқон шаҳрида, Мулла Бошман маҳалласида, ҳунарманд атлас тўқувчи оиласида таваллуд топган. Авазмуаммад ёшлигидан оилавий ҳунарни ўрганган. Бошланғич таълимни маҳалла масжиди имомидан, сўнгра қолган таълимини Қўқондаги мадрасада Охун девонида олган. У ёшлигиданоқ назмга, шеъриятга қизиқа бошлаган. Форс ва туркий тилидаги шеърият тарихини ўрганган. Ўзбек ва форс тилларида шеърлар ёзган. У тарихга ҳам жуда қизиқди, тарихий мавзуларда бир қатор қораламалар ёзди.
Писанди 1918-йили, 102 ёшида, эҳтимол, Қўқон шаҳрида вафот этгани ҳақида маълумотлар бор. У ўзбек сатирик шеъриятининг ёрқин намояндаларидан биридир. У кўплаб ўзбек ва тожик шоир ва ёзувчилари билан таниш бўлган, Ўрта Осиёнинг кўплаб шаҳарларида бўлган.
Ҳаволалар
- „Писандий (1816-1918)“ (уз). зиёуз.уз. 2018-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-май.