ПИСАРРО (Пизарро) Франсиско (1470 ва 1475-йиллар ораси — 1541) — испан конкистадори (қаранг Конкистадорлар). 1513—35 йилларда Панама ва Перуни босиб олишда қатнашган, Жанубий Американинг Тинч океани соҳиллари бир қисмини (Гуаякил қўлтиғи билан) ва Анд тизмасидаги Ғарбий Кордилера тоғини кашф этган, инкларнинг Тау-антинсую давлатини талон-торож этиб, яксон қилган, Лима ва Трухи-ло шаҳарларига асос солган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил