Саноат шароитида пиширилган сут

Пиширилган сут ёки қайнатиб пиширилган сут[1] бир сут маҳсулоти бўлиб, қаймоғи олинмаган сутни аввал қайнатиб, кейин бир меъёрда иситиш орқали тайёрланади. Маҳсулот сарғиш рангда бўлади. Хом сутдан фарқ қилиб узоқроқ сақланади ва ачимайди. Пиширилган сутдан қизариб ивиган қатиқ тайёрлаш, уни қандолатчиликда ишлатиш мумкин.

Пиширилган сут ёғлилиги 6% ёғи олинмаган сутдан тайёрланади. У 80—85°C ҳароратда 4 соат ёки 90—95°C ҳароратда 2-3 соат мобайнида сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „СУТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ“ (ўзбекча).[сайт ишламайди]