Писистрат (? - милоддан аввалги 527) - афиналик тиран (ҳоким). 560 йилдан 527 йилгача (танаффуслар билан) ҳокимлик қилган. Деҳқонлар ва савдо-ҳунармандлар табақаси манфаати йўлида ислоҳотлар ўтказган (евпатрийлардан мусодара қилинган ерларни қишлоқ камбағалларига бўлиб берилиши, давлат тангаларини (П. тетрадрахмаси) зарб қилиниши, уруш ногиронларига давлат нафақаси белгиланиши ва бошқалар). Ёлланма қўшин тузган, жамоат иншо-отлари (бозор, водопровод, Пирей гавани, ибодатхоналар ва бошқалар) қурилишини ташкил этган. П. даврида Афина Юнонистоннинг маданий марказига айланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил