Piskent tumani
Пискент тумани — Тошкент вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Шимолий ва шим.-шарқдан Оҳангарон ва Ўрта Чирчуиқ, ғарбдан Оққўрғон, жан.-ғарбдан Бўка туманлари, жан.дан Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти билан чегарадош. Майдони 0,79 минг км². Аҳолиси 86,3 минг киши (2003). Пискент туманида 1 шаҳар (Пискент), 6 қишлоқ фуқаролари йиғини (Дўнгқўрғон, Керовчи, Муротали, Кориз, Оқтепа, Саид) бор. Туман маркази — Пискент шаҳри
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Тошкент вилояти |
| Маъмурий маркази | Пискент |
| хоким | Музаффар Арипов |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Вақт минтақаси | УТC+4 |
| Харитада | |
|
| |
Табиати. Туман ҳудуди Қурама тоғ тизмаларининг этакларида ва Оҳангарон дарёсининг чап соҳилида, ЧирчиқОҳангарон водийси бошланадиган ерда жойлашган. Ер усти шарқдан ғарбга томон қия. Ўртача баландлиги 300–2500 м. Шарқий қисми Қурама тоғлари, адирлар, чўл, яйловлар билан банд. Релефи бир оз паст-баланд, эски даре ўзанлари, жар ва жилғалар билан парчаланган. Туманнинг ғарбий қисмида суғориладиган ерлар жойлашган. Тупроклари, асосан, типик бўз тупроқлар, пастқам жойларда ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи, аллю-виал тупроклар. Туманнинг чекка шарқида тўқ бўз тупроқлар ва қўнғир тупроқлар тарқалган бўлиб, бу ерлардан яйлов сифатида фойдала-нилади. Курама тоғидан Оҳангарон дарёси оқиб ту-шади, тоғ сойларидан Қизота, Ковулди, Олмалиқсой, Парганда, Қорақиёсой оқиб ўтади. Анҳор, Бўка, Шўр, Ўртаариқ, Бўржар сингари қад. ка-наллар, Шимолий Тошкент канали бор. Шимолий чегараси бўйлаб Тошкент сув омбори („Тошкент“Тошкент денгизи"денгизи") жойлашган. Иқлими мўтадил иссиқ, қуруқ. Йиллик ўртача температура 13,5°; июлнинг ўртача температураси 27°, энг юқори температура 41,Г, январники —1,0°, энг паст температура —27,2°. Вегетация даври 210—220 кун. Йиллик ёғин 350 мм. Ёввойи ўсимликлардан текисликларда қамиш, даштда шувоқ-шўра, тоғ олди ерларида бўтакўз, даре ва сойларнинг водийларида арча, дўлана, заранг, олча, олма, четан (рябина) ва бошқа усади. Ёввойи ҳайвонлардан дарё қайирларида бўри, чиябўри, юмронқозиқ, қуён, тўқай мушуги, ўрдак, ғоз, қирговул, тогларда каклик, бедана, майна, лойхўрак, сувилонлар, ондатра яшайди. Туманнинг шарқий қисмида фойдали қазилмалардан мис, қўрғошин, рух, олтин, молибден ва бошқа нодир металл рудалари, флюорит, оҳактош, шағал, кум ва бошқа турли хил қурилиш материаллари олинади.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 109,2 киши. Шаҳарликлар 31,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 54,9 минг киши (2003). Туманнинг сугориладиган экин майдони 20,7 минг га, шу жумладан, 10 минг га ерга пахта, 8,4 минг га ерга дон, 420 га ерга полиз ва сабзавот экинлари экилади (2003). Пискент туманидаги 43 умумий таълим мактабида 20,2 мингга яқин ўқувчи таълим олади. Ёрдамчи интернат мактаби, касбҳунар коллежи, 8 клуб, 22 кутубхо-на, маданият ва истироҳат боғи, 8 стадион мавжуд.
Марказий касалхона, юқумли касалликлар ва болалар касалхоналари, 4 қишлоқ врачлик пункти, 5 врачлик амбулаторияси, марказлашган дорихона, 10 хусусий дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. 1932-йилдан „Меҳнат“Меҳнат байроғи"байроғи" туман газ. чиқади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |