Писком астрагали (лотинча: Астрагалус пискеменсис) — икки уруғпаллалилар синфи, бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига кирувчи кўп йиллик гулли ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Писком дарёси, Тепарсой ва Испайсойларнинг юқори оқимида учрайди[1].

Писком астрагали
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Астрагал
Оила: Бурчоқдошлар
Бинар номи
Астрагалус пискеменсис

Тавсифи

Ер усти пояси жуда қисқа бўлган яримбута. Ўқ илдиз тизимига эга. Ўсимликнинг ер усти новдалари бир йиллик, узунлиги 5 см, ётиқ туклар билан қопланган. Поя юқорисидаги барглари оддий, бандли, узунлиги 5-8 см, ёғон оқ тукли. Кичик баргчалари 5-8 жуфт, чизиқли, чизиқлари қалин, тасмасимон, узунлиги 7-12 мм, учи тўмтоқлашган ёки бироз ўйилган, икки томонлама оқ тук билан қопланган. Гулпопуги зич жойлашган би нечта бошчалардан иборат, узунлиги 2-2,5 см. Гуллари икки жинсли, гулқўрғони капалак шаклида, 2-5 та гул йиғилиб бошчани ҳосил қилади. Гултожибарглари оқ тусда. Гулкосачабарглари яшил қўшилмаган. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июл ойида гуллаб меваси августда пишади. Меваси қуруқ дуккак мева. Дуккаги чўзиқ бандсиз, ўткир учли узунлиги, 12-20 мм, эни 3-4 мм, қалин қора туклар билан қопланган, икки уяли. Уруғи орқали ко'паяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Писком дарёси, Тепарсой ва Испайсойларнинг юқори оқимида учрайди. Тошли шағалли ёнбағирларда ўсади. Угом Чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Астрагалус пскеменсис Попов“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.