Piskom piyozi
Писком пиёзи (лотинча: Аллиум пскеменсе)— бир уруғпаллалилар синфи, пиёздошлар оиласи, пиёз туркумига мансуб кўп йиллик, гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чатқол, Угом, Писком ва Қурама тоғ тизмларида учрайди[1].
| Писком пиёзи | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Бор уруғпаллалилар |
| Туркум: | Пиёз |
| Оила: | Пиёздошлар |
| Бинар номи | |
| Аллиум пскеменсе | |
Тавсифи
Баландлиги 60-120 см гача етадиган кўп йиллик пиёзчали ўт ўсимлик. Пиёзчасининг тухумсимон, диаметри 6-7 см, усти юпқа қўнғир қобиқ билан ўралган. Пояси 3-7 дона ёғон, шишган, узунлиги 40 см га етади. Барглари силиндрсимон, учи торайган, қалинлиги 2-3 см поясидан икки баробар қисқа. Тўпгули шарсимон шаклдаги оддий соябон, диаметри 7-10 см. Гуллари икки жинсли. Гултожибарглари олти дона, оқ тусда. Гулқўрғони юлдузсимон шаклда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июлда гуллаб, меваси сентабрда етилади. Меваси учбурчак шаклдаги қуруқ кўсак мева. Уруғи ва пиёзчаси орқали кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган. Тошкент вилояти Чотқол, Угом, Писком ва Қурама тизмаларода учрайди. Денгиз сатҳидан 1200-2000 м баландликдаги оҳактошли ерларда, қоялар орасида ўсади. Маҳаллий аҳоли томонидан шифобахшлиги сабабли йиғиб олинади. Уруғининг ҳашаротлар томонидан заҳарланиши, ниҳолининг рақобатга бардош беролмаслиги ва вояга етиш вақтининг кўплиги сабабли сони қисқариб кетган. Маҳаллий аҳоли о'симликни томорқаларида ўстиришади бундан ташқари чет эл ботаника боғларида ҳам учратиш мумкин. Чатқол биосфера қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Аллиум пскеменсе Б. Федцч.“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2009.