Piter Paul Rubens
1630-йиллардан бошлаб Фландрия караваджизмининг усталари Рубенс сан’атининг та’сири остида қолишди.
Ҳаёти
Фландрияларнинг энг буюк рассоми ва ХВИИ аср Европа рангтасвирининг ажойиб усталаридан бири Питер Паул Рубенс (1577-1640) Германиянинг Зиген шаҳрида таваллуд топди, Рубенснинг отаси таниқли ҳуқуқшунос бўлиб, Нидерландия фуқаролик уруши пайтида бу эрга кўчиб келган бўлган. Отасининг ўлимидан сўнг, онаси билан биргаликда Антверпенга қайтиб борадилар ва у ерда бўлажак рассом мукаммал сабоқлар ола бошлайди.
Ёшлик чоғидан ҳар тарафлама қобиятли, барча билимларини мукаммал эгаллашга интилган ҳолда, Рубенс расм чизишни жуда эрта бошлаган. 1591-йилда у машҳур ва у қадар э’тиборга сазовор бўлмаган рассомлар Тобиас Верхахт билан Адам ван Ноорт қўлида таҳсил олади. Бу ердан чиқиб у Нидерландия сўнгги романизмининг йирик ва таниқли вакили Отто ван Вениус (Вениусу) қўлида таҳсил ола бошлади, аммо романтизм ижодкорларининг ижодий руҳи Рубенсга бегона эди.
Рубенснинг етук иқтидори
Рубенснинг тасвирий сан’ат бобида етук иқтидор соҳиби сифатида шаклланишига бевосита Италия уйғониш ва замонавий даврларининг сан’атини чуқур ўрганганлиги асосий сабаблардан бўлди. 1600-йилдан то 1608-йилгача Рубенс Италияда яшаб, Мантуан герсоги Винсензо Гонзанинг сарой рассоми лавозимини эгаллаган. Уйғониш даври буюк рангтасвир усталарининг асарларидан кўплаб нусхалар кўчириши ҳамда Италиянинг бадиий ҳаёти билан яқиндан танишиш Рубенснинг бадиий дунёқарашларини кенгайтирди.
Юқори Уйғониш даври буюк усталарининг асарларини ўрганар экан, Рубенс Караваджонинг Италияда ўз даврида етакчилик қилган манеризмни энгиш учун олиб борилган курашлари тажрибасини ўрганиш имкониятига эга бўлди. Бунга Рубенснинг Караваджонинг “Тобутдаги солиш” картинасини ихтиёрий равишда қайта ишлаши унинг ушбу рангтасвир устасининг ижодига бўлган юксак қизиқиш кўрсатганлигидан далолат беради.
Юқори Уйғониш даври рангтасвир усталари орасида Рубенс Леонардо да Винчи, Микеланжело ва Тицианнинг ижодий ишига юқори баҳолар берган. Аммо Рубенс Италиянинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳаётий ҳисси билан боғлиқ равишда ижод этган бу учта ажойиб рассомдан фарқли равишда, унда Италия уйғониш даврининг чуқур ўрганганлигига қарамай бундай фазилатлар йўқ аввал бошидан Фландрия табиати акси ёрқин намоён бўлган эди.
Фландрияга қайтиб келгандан сўнг унинг ижоди тубдан ўзгарди, бунга рангтасвир муаммоларини ечиш жараёнида унинг олдига қўйилган оммавий қоидалар, бадиий муаммоларни ҳал қилиниши сабаб бўлди.
Буюртмалар билан кўмиб ташланган Рубенс исте’додли Фландрия рассомларини бирлаштирган катта устахонани яратди. Бу ерда Европанинг кўплаб пойтахт шаҳарлари, саройлари ва ибодатхоналарини безатиб турган жуда катта ҳажмдаги сан’ат асарлари яратилган.
Эскизлар одатда Рубенс томонидан, аксарият ҳолларда асар унинг ёрдамчилари ва шогирдлари томонидан яратилган. Асар тайёр бўлгач, Рубенс уни мўйқалами билан, жонлантирган ва унда мавжуд бўлган ба’зи камчиликларни бартараф этган. Рубенс энг яхши асарларини бошидан охиригача ўзи чизган. Рубенснинг ижодий ютуқларга эришганлиги ва ўз даврининг энг олий ма’лумотли одамларидан бири сифатида намоён бўлганлиги, унинг обрўси, Фландрия жамияти ҳаётида юқори мавқега эга бўлишини та’минлади. У кўпинча Фландрия ҳукуматининг муҳим дипломатик буйруқлари ваколатчиси сифатида ҳизмат этиб, Ғарбий Европага кўп саёҳат қилган. Унинг давлат арбоблари ва маданиятнинг етакчи намояндалари билан ёзишмаларида унинг тафаккури кенглиги, фикрлари равшанлиги ва бойлиги билан ажралиб турганлигини кўриш мумкин. Унинг хатларида Рубенснинг илғор бадиий позицияларини аниқ тасвирлайдиган сан’ат ҳақида бир қатор қизиқарли фикрлар мавжуд.
Рубенснинг 3 босқичли ижоди
Рубенснинг ижоди уч босқичга бўлинади булар:
1. эрта ёки бошланғич 1610-йилдан 1620-йилгача,
2. этук- 1620-йилдан 1630-йилгача,
3. сўнгги 1630-1640-йиллар ҳаётининг охирги ўн йиллигини қамраб олган босқичдир. Рубенс ижодий ривожланишининг ўзига хос хусусияти бу -бир босқичдан бошқасига секин-аста, кескин ҳаракатларсиз ўтишидир. Унинг сан’ати реализмни чуқурроқ ўзлаштиришга, ҳаётни янада кенгроқ қамраб олишга ва ясама барокко услубини энгишга қаратилган эди, ушбу хусусиятлар Рубенснинг дастлабки ижодий ишларига хос бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Манба
"Умумсан'ат Тарихи" Абдуллаев Обиджон Орипович Тошкент-2020
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |